• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Фотогалерея: Қадимги дунёнинг 7 мўъжизаси қандай кўринишда

    Бугунги кунда саёҳатга отланган исталган киши аввал интернетга назар ташлайди. Бу билан у диққатга сазовор жойларнинг рейтингини, у ҳақида бошқа сайёҳларнинг фикрини, қаерга бориши маъқуллигини билиб олади. Бугунги кунда «Дунёнинг етти мўъжизаси» деб танилган сайёҳлик марказларининг рўйхати ана шу мақсадда тузилган.

    Бу рўйхат ўзида милоддан аввалги 1 ва 2-асрга оид инсон тасаввури ва топқирлигининг ажойиб мисолларини, мукаммал меъморчилик ва муҳандислик, турли юнон ёзувчилари томонидан йўл кўрсатувчи сифатида қурилган маёқни жамлаган. Лекин сиз эндиги таътилингизда мана шу йўналишга қараб сафар қилсангиз, ҳафсалангиз пир бўлади. Улардан фақатгина Миср эҳромлари — Гиза пирамидаси вақт зарбаларига қарши туриб, бугунги кунгача етиб келди. Шундай бўлишига қарамасдан Будгет Direct меъморлик бюроси ушбу эҳромларнинг 3D суратини ишлаб чиқди, Travel Ask эса уларни омма эътиборига тақдим этди.

    Родосдаги ҳайкал

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Қадимги юнонларнинг қуёш худоси Гелиоснинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали милоддан аввалги 280 йилда қурилган. Афсонага кўра ушбу ҳайкал 32 метр баландликни ташкил этган. 56 йилдан сўнг зилзила ҳайкални яксон қилган.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask
    Милоддан аввал 4-асрда Родос оролига ҳужум қилинган. Бироқ, эрксевар родосликларнинг мардона қаҳрамонликлари туфайли улар ҳужумчи кипрликлар устидан ғалаб қозонган. Ушбу ғалабадан хотира қолдириш учун мудофаачилар дунёда энг катта ҳайкал ўрнатмоқчи бўлган. Родослик Колосс (юнонлар баланд ҳайкални шундай аташган) номи билан машҳур бўлган бу ҳайкал 12 йил давомида қурилган.  Майдонда бронзадан ясалган ўспириннинг қиёфаси қад кўтарган. Бу қадимги юнонларнинг Қуёш худоси — Гелиоснинг тасвири бўлиб, орол аҳолиси бу худони ўзларининг ҳомийлари деб ҳисоблаган. Ривоятларга қараганда, Родос ороли дастлаб денгиз остида бўлган, уни ёруғликка Қуёш худоси Гелиос олиб чиққан. Шу сабабли Родос оролини Гелиос ороли деб ҳам аталади.

    Гиза пирамидаси

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    19-асргача инсоният Гизадаги пирамидадан ҳам баландроқ бино қура олмаган. Ушбу пирамида 4000 йилдан ортиқ вақт дунёнинг энг баланд биноси бўлиб қолди. Милоддан аввалги 2560 йилда Қадимги Миср аҳли баландлиги 147 метр бўлган пирамидани қуриб, Мисрнинг марҳум фиръавни Хуфуни жойлади.  Хуфу эҳромининг ҳар бир томони 233 метрга тенг, атрофини бир марта айланиб чиқиш учун бир километрга яқин йўл босиш керак. Ҳар бир плитанинг оғирлиги икки тоннага яқин.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Бобил осма боғлари

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Бобил шоҳи Навоходoносор томонидан милоддан авв7алги тахминан 600 йилда барпо этилган. Бобил осма боғлари тоғга айвон усулида қурилган. Қадимги тарихчиларнинг хабар беришича, ўша пайтларда Бобил буюк давлат бўлиб, ўзининг деворлари, сарой, қаср ва даҳмалари билан машҳур бўлган. Осма боғлар устун қилиб юқорига кўтарилган бир нечта айвонлардан ташкил топган. Уларнинг баландлиги 24 метрдан 90 метргача етган. Дарахтлар ва гуллар айвон устида ўсган ва улар Фрот дарёси суви билан суғорилган.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask
    Бу боғлар қадимги Шарқнинг энг катта ва бадавлат шаҳри — Бобилда (ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида) бўлган. Самовий боғларнинг яратилиши ривоятларда аёл подшо Семирамида номи билан боғланади. Аслида эса улар подшо Навуходoносор фармойиши билан бунёд этилган.

    Искандария майоғи

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Мукаммалликнинг намунаси бўлган маёқ Мисрда милоддан аввалги IV асрнинг охири III асрнинг бошларида Пролемей Ининг буйруғига кўра қурилган. Бинонинг баландлиги 100 метрдан ошган ва у кўп йиллар давомида дунёнинг энг баланд бинолари рейтингида учинчи ўринни эгаллаб келган. Аммо XII ва XVI аср оралиғида бўлган зилзилалар сабаб, вайрон бўлган. Вақт ўтиши билан унинг ўрнида ўрта аср қалъаси қурилган.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Галикарнас мақбараси

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Бугунги кунда кўҳна жой сифатида хизмат қиладиган улкан хонани тасвирлайдиган «мақбара» сўзи аслида шунчаки исм бўлган. Бу исм Каря шоҳининг исми бўлиб, у учун илк маротаба улкан, жуда мураккаб қабр қурилган. 45 метрли нуфузли мақбара ҳозирги Бодрум ҳудудида жойлашган бўлиб, милоддан аввалги  350 йилда қурилган. Миср, юнон ва ликия ҳайкалтарошлиги билан безатилган ҳашаматли оқ мармар жаноза ёдгорлиги XIII асрда юз берган бир неча зилзилалар қурбони бўлди.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Зевс ҳайкали

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Ноёб ёғочлардан, тилладан, фил суяги ва қимматбаҳо тошлардан ишланган маҳобатли 13 метрли Зевс ҳайкали Олимп тоғида милоддан аввалги 430 йилда қурилган. Аммо у узоқ вақт инсонларни ҳайратга сололмади. 425 йилда бўлган ёнғинда ҳайкал вайрон бўлган.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Эфесдаги Артемида ибодатхонаси

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask

    Кичик Осиёда жойлашган бу ибодатхона милоддан аввалги 356 йилда қурилган. Артемида қадимги Римда Диана номи билан машҳур бўлиб, ов илоҳаси бўлган. Ушбу илоҳа шарафига Эфесда (ҳозирда Туркияда) милоддан аввалги VI асрда ибодатхона қурилиб, ёниб кетгандан кейин милоддан аввалги  356 йилда қайта тикланган. Археологларнинг айтишича, ибодатхона узунасига 104 метр, ёнмачасига 50 метрни ташкил этган. Унинг тош устунлари эса 18 метрдан баланд бўлган.

    Фото: Travel Ask

    Фото: Travel Ask
    27.05.2019, 03:22   Изоҳ (0)   183501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze олдига бир қанча шартлар қўйди

    Ўзбекистон | 1 август, 13:27

    Ўзбекистон коррупцияга қарши курашга оид халқаро шартномага қўшилди

    Ўзбекистон | 1 август, 12:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 32 даражагача тушади

    Ўзбекистон | 1 август, 12:45

    ЖЧ—2026 олдидан АҚШ Бразилия фуқаролари учун виза беришни чеклайди

    Дунё | 1 август, 12:38

    Ҳеч қачон мактабга бормаган, 20 ёшида ўқишни ўрганган, суиқасддан омон қолган Иброҳим Татлисаснинг қизи билан мураккаб муносабатлари ҳақида

    Шоу-бизнес | 1 август, 12:31

    Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига бўйсунмаганлик учун жарималар минимал миқдори оширилди

    Ўзбекистон | 1 август, 12:23

    Трамп Қозоғистон товарларига 25 фоизлик бож белгилади

    Дунё | 1 август, 12:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.