Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Ҳаракатлар режаси доирасида «Обод қишлоқ» дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида меморандум имзоланади.
Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.
2019—2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 миллиард 42 миллион доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, «Бишкек–Душанбе–Термиз» автомобиль йўли реконструкция қилинади.
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан 12 та лойиҳа амалга оширилади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 миллиард доллардан кўпроқ.
Изоҳ (0)