21 май куни Facebook’даги «ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)» гуруҳида Руслан Агоев исмли фойдаланувчи томонидан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Nexia-3 автомобилининг видеоси жойлаштирилган. Nexia-3 автомобили йўлнинг «қайрилиб олиш» белгиси ўрнатилган қисмида ҳаракатни қарама-қарши тарафга қараб амалга оширган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари мазкур мурожаатни кўриб чиқиб, 23 май куни Nexia-3 автомобилининг 35 ёшли ҳайдовчисига нисбатан тегишли протокол тузган.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 4 ва ундан ортиқ полосали икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда қарама-қарши томонга ўтиш тақиқланади. Ушбу қоидани бузган шахсларга нисбатан ЭКИҲ 10 баравари миқдорида жарима белгиланади. Мазкур қоидабузарлик маъмурий чора кўрилганидан кейин бир йил давомида қайта содир этилса, ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Изоҳ (0)