Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги «Хўжалар» маҳалласи ҳудудида «Гуллар чеҳраси» масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан «Қоракўл чеварлари» тикув-трикотаж цехи очилди. Бу ҳақда Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тадбиркор Гулчеҳра Шукурова ва «Бухоро пахта терминали» корхонаси ҳамкорлигида қўл урилган лойиҳага 2,5 млрд сўм маблағ сарфланди.
Тадбиркор Гулчеҳра Шукурова ўз маблағи ҳисобидан 80 ўринга эга худди шундай тикув цехини очган эди. 120 ўринга эга ушбу цехда тумандаги кам таминланган оила бекалари, уй-жойга муҳтож, ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган цехда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, ташкилот, корхоналар учун махсус кийимлар тикиш билан бир қаторда аҳоли ва бозор талабидан келиб чиқиб кенг ассортиментдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, ички бозор учун ҳам маҳсулот етказиб берилади.
Изоҳ (0)