Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалоловга (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) Термиз шаҳридан 2 хонали уй совға қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокимлигида спортчи ёшлар иштирокида ўтган тадбирда спортда эришган ютуқлари учун Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридан 2 хонали уйнинг калити топширилди.
Маълумот учун, Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)