Telegram мессенжери маъмурияти «фирибгарлик» (scам) ёрлиғини ишлата бошлади. У буни шубҳали каналлар, аккаунтлар ва ботларга нисбатан қўллайди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Бугунги кунда ёрлиқ 49 та каналга, жумладан, Ўзбекистоннинг 1 та каналига ҳам берилган. «Қора рўйхат»да Россия етакчилик қилмоқда (45 та канал).
Шунингдек, Украинанинг 2 та канали ва Буюк Британиянинг 1 та канали ҳам кирган. Кўпчилиги «савдо» ва «бошқа» категорияга тегишли. Бундай каналларнинг умумий аъзоси 1,7 миллион кишини ташкил қилади.
Худди шундай ёрлиқни шубҳали ҳисобланган канал администраторлари ҳам олган. Уни профилдаги тасвирдан топиш мумкин.
Фирибгар дея эътироф этилган каналларга тўғридан-тўғри ёки ички ҳавола орқали кириш мумкин. Аммо мессенжернинг қидирув тизими орқали топиб бўлмайди.
Хабарда айтилишича, бундай ёрлиқ бериш ТON блокчейн-платформасидаги эълон билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Telegram бундай ёрлиқни олмаслик учун қандай қоидаларга амал қилиш кераклиги ҳақида расмий маълумот бермаган.
Изоҳ (0)