Тошкентда йўл талашиш ортидан чиққан жанжал оқибатида фуқарога тан жароҳати етказган шахс жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
24 апрель куни соат 11:30 да Чилонзор туманида Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Обиджон Ч. Тошкент халқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Хасан I. билан жанжаллашиб қолди.
Келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан.
Жанжаллашиш вақтида Обиджон Ч. Хасан Ини урган.
Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Хасан Ига ўрта оғирликдаги тан жароҳати етказиган. Обиджон Чга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)