2019 йил 12 май куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи 37 ёшли Л.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 май куни номаълум шахс М.Улуғбек кўчасида бўйнидаги сариқ металлдан ясалган занжирини ва ундаги кулонини юлиб олиш мақсадида тортган вақтида занжир узилиб кетиб, фақатгина кулонини олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Улуғбек тумани Султония кўчасида яшовчи 50 ёшли А.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)