Жорий йилнинг март—июнь ойларида Тошкент шаҳри бўйлаб иссиқ сув учун смарт-ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёни амалга оширилади, деб хабар берди Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ҳисоблагичларни ўрнатиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Uzcard миллий процессинг маркази, «Тошиссиққуввати» ДУК ва Uzmeter билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Айни вақтда шу турдаги ҳисоблагичларнинг дастлабкилари Мирзо Улуғбек туманидаги «Дархон 3» маҳалласига ўрнатилмоқда.
«Март—апрель ойларида бу каби смарт-ҳисоблагичларни ўрнатишнинг биринчи босқичи муваффақиятли амалга оширилган бўлиб, аҳолининг ушбу янгиликка бўлган муносабати ижобий баҳоланди», — дейилади хабарда.
Smart Ruler номли «ақлли» ҳисоблагичлар юқори аниқликда ишлайдиган, автоном, масофадан туриб маълумотларни узатувчи замонавий қурилма ҳисобланади.
Smart-ҳисоблагич ягона ва тўлиқ биллинг тизимини инсон омилисиз тақдим этишга қодир. Агарда 3 ойлик синовдан сўнг натижалар ижобий бўлса, уларни барча жойларга ўрнатиш бошланади.
Изоҳ (0)