• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси қасамёд қабул қилди (видео)

    Узоқ йиллар АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида муҳим рол ўйнаб келган Даниэл Розенблум Ўзбекистонга янги элчи сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомовага асосланиб, ЎзА хабар берди.

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Фото: Навбаҳор Имомова

    «Элчи май ойи охиригача Тошкентга бориш ниятида. Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғи топширгач, тўлиқ фаолиятини бошлайди», — дейилади хабарда.

    Қасамёдидан кейинги нутқида Розенблум АҚШ ва Ўзбекистон муштарак манфаатларга эга ва улар йўлида «сидқидилдан хизмат қиламан», деди.

    2018 йилнинг 23 август куни Розенблум АҚШ Сенати қошида сўзлаб, ўз мақсадларини тушунтирган эди.

    18 сентябрь куни Сенатнинг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси тасдиғидан ўтди. Лекин унинг номзоди палатада овозга қўйилмади, чунки ноябрь ойида янги Конгресс сайланди. Таркиби ўзгарган Сенат 11 апрель куни унинг номзодини маъқуллади.Ўтган октябрь ойидан бери АҚШнинг Тошкентдаги бош дипломати вазифасида Алан Мелтзер ишлаб келмоқда. У аслида элчи ўринбосари.

    «Бутунлай суверен Ўзбекистон ким билан қандай ҳамкорлик қилишни эркин танлай олиши Америка манфаатлари учун хизмат қилади», – деган эди Розенблум Сенатдаги нутқида. Бугунги нутқида ҳам шуни таъкидлади.Эркинлик ва қонун устуворлиги тарғиботи унинг асосий мақсадларидан бири ва Розенблум фикрича, Ўзбекистонни ёрқин келажак томон етакловчи энг муҳим омиллар ҳам аслида шу.

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Фото: Навбаҳор Имомова

    – Республикада, – дейди дипломат. – Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг қамровли ислоҳотлар бошланган. Уларнинг ижобий натижалар бериши учун АҚШ ўз ҳиссасини қўшиши, Ўзбекистон халқини яқиндан қувватлаши керак. Устувор вазифам албатта, Америка манфаатларини ҳимоя қилиш, америкаликлар хавфсизлиги ва элчихона равнақини кўзлаш.

    Лекин элчи ўз олдига беш мақсадни қўйган.

    Афғонистонда тинчликни таъминлаш, минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашда фаоллик кўрсатиш. Ўзбекистонда ислоҳотлар жадаллашиши йўлида ҳаракат қилиш. Ҳозиргига қараганда барча жабҳаларда кўпроқ мадад кўрсатиш.

    Америка хусусий секторини жалб этиб, инвестиция қилиш учун зарур шароит яратилишида кўмаклашиш.

    Инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини тарғиб қилиш. Ижобий ўзгаришларни олқишлаб, камчилик ва муаммоларни конструктив тарзда танқид қилиб, тизим яхшиланишига ҳисса қўшиш.

    Икки халқни яқинлаштириш - турли алмашинув дастурлари, маданий ва илмий дастурлар орқали ёшларга имкониятлар яратиш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Розенблум 2014 йилдан бери АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан дипломатиясига бош-қош эди. Унгача давлат департаментида турли бошқа лавозимларда ишлаган, хусусан Марказий Осиё билан ҳам шуғулланган.

    Касаба уюшмалари ва меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳам тажриба эга, чунки бу йўналишларда ҳам хизмат қилган.

    Розенблум АҚШнинг нуфузли Ел ва Жонс Ҳопкинс университетларини битирган. Огайо штатидан зиёли оиласидан чиққан. Оилали, икки фарзанди бор.Бу - Розенблумнинг биринчи элчилик лавозими. Сенаторлар уни Афғонистон юзасидан Ўзбекистон билан ҳамкорлик қанчалик муҳим, дея саволга тутган.

    Демократ сенатор Жин Шаҳин Ўзбекистон ўзгараётгани, «очилаётгани биз учун жуда ижобий хабар ва бундан бағоят мамнунмиз», - деган эди.

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Фото: Навбаҳор Имомова

    Бошқа сенаторлар ҳам ўхшаш фикрда. Ўзбекистон-АҚШ алоқалари мустаҳкам бўлиши керак, бугунгача эришилган ютуқларни бой бермаслик лозим, янги элчидан бир томондан ҳамкорликни янада кучайтириш, иккинчи томондан эса АҚШ учун муҳим қадрият ва мақсадларни олға суриш кутилади.

    Розенблум бугунги қасамёд маросимида бу масалаларга бирма-бир тўхталди ва зиммасидаги вазифаларни яхши тушунишини айтди.Вашингтон сиёсий доиралари Розенблумнинг Ўзбекистонга элчи сифатида кетаётганидан хурсанд. Тошкентда ҳам муносабат ижобий. Республика расмийлари ўзларига таниш одам элчи бўлиб келаётганидан мамнун. Ўзбекистон ҳукуматида Памела Спратлен элчилигида олдинга қўйилган улкан қадамлар давом этаверади, деган умид бор.

    14.05.2019, 12:11   Изоҳ (0)   13998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда йўл талашиб ҳайдовчини урган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    14.05.2019, 11:52

    TBC Bank нима сабабдан Ўзбекистонда биринчи рақамли банк очмоқчи эканлигига тушинтириш берди

    14.05.2019, 11:29

    Тошкент шаҳрида синов тариқасида «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

    14.05.2019, 10:50

    Ўзбекистонда аввал блокланган қатор хорижий сайтлар ишга туширилди. Бу нимадан далолат беради? (видео)

    14.05.2019, 10:45

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бўш иш ўринларига оид номли янги лойиҳани тақдим этди

    14.05.2019, 10:15

    «Вақф» фонди шу кунга қадар қанча закот пулларини тарқатди?

    14.05.2019, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.