Қозоғистон марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги сайловига номзодларни рўйхатга олиш муддатидан олдин тўхтатилганини маълум қилди, деб хабар берди «Tengrinews».
11 май куни 18:00 да президентликка номзодларни рўйхатга олиш босқичи тақвим режасига мувофиқ тугайди.
«Президентликка илгари сурилган номзодлар конституция ва ‘Сайлов тўғрисидаъги конституция қонунига мувофиқ марказий сайлов комиссияси томонидан 6 майга қадар рўйхатга олинди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган бир нечта қарорлар рўйхатга олиш босқичини муддатидан аввал якунлаш имконини берди:
- ваколатли органлар томонидан маълумот бериш муддатларини қисқартириш тўғрисида;
- номзоднинг белгиланган беш кун ўрнига икки кун ичида Қонунчилик талабларига мувофиқлигини белгилаш тўғрисида;
- имзо варақаларини бериш муддатларини икки кунгача қисқартириш; шунингдек, имзо варақаларини қонун билан белгиланган 10 кун ўрнига беш кунгача текшириш», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров Нур-султондаги комиссия йиғилишида.
Изоҳ (0)