Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 36-турида «Ливерпуль» клуби ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).
BBC’нинг хабар беришича, мазкур ғалабадан сўнг мерсисайдликлар барча мусобақаларни ҳисоблаганда ғалабали ўйинлар сериясини 10 та учрашувга етказиб, 13 йил аввалги натижасини такрорлади.
Мерсисайдликлар 2006 йилнинг мартидан май ойига қадар кетма-кет 11 та ўйинда ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, «қизиллар» 36-турдан сўнг 91 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)