23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунги жанглари давом эттирилмоқда.
Эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов қозоғистонлик Турсунбай Қулаҳмет билан жанг қилди.
3 раунд давом этган жангда Исроил Мадримов қозоғистонлик боксчига очколар ҳисобига мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон Раҳимов туркманистонлик рақибини очколар ҳисобига мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)