Цинциннати университети (АҚШ) ва Хитой геофанлар университети мутахассислари Пермдаги оммавий нобуд бўлишнинг ҳақиқий сабаби вулқон отилиши бўлганлигини аниқлади, дея хабар беради «РИА Новости».
Олимлар 252 миллион ёшли чўкиндиларда симоб изларини топган. Ушбу метал атмосфераган тўпланган кўмир заҳиралари ёқилганда чиқарилган. Кейин, у ёмғир билан бирга океанларга ва бутун дунё бўйлаб денгиз чўкиндиларига тушган.
Олимлар шунингдек, вулқон отилиши маркази замонавий Сибир ҳудудида жойлашганлигини аниқлаган. Вулқон отилиши юз минг йиллар давом этган, бунинг устига улар фақат вулқонлардан эмас, балки ер қобиғидаги оддий ёриқлардан ҳам чиққан. Бундан ташқари, атмосферага тахминан 3 миллион куб километр кул чиққан, бу эса Ердаги ўртача ҳароратни ўн даражага ошишига олиб келган.
Натижада озиқ-овқат занжирлари бузилган ва денгизларда кислоталик даражаси ортган, бу эса денгиз турларининг қарийб 96 фоиз, умуртқали ҳайвонларнинг 73 фоиз ва ҳашаротлар турларининг 83 фоиз камайишига олиб келган, биохилма-хилликнинг йўқолиши эса 60 минг йилни ташкил этган.
Изоҳ (0)