3 нафар машҳур альпинист: 36 ёшли америкалик Жесс Роскелли, 28 ёшли Дэвид Лама ва 35 ёшли Хансёрг Ауэр исмли австриялик альпинистлар Канаданинг Скалист тоғларидаги Хоус чўққисини забт этишга уринган. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
16 апрель куни Жесс оиласига қўнғироқ қилиши керак эди. Қўнғироқ бўлмагач, унинг отаси қутқарув хизматига мурожаат қилган. Жойни ҳаводан туриб кўздан кечирган мутахассислар чиқинди, тоққа чиқиш ускунлари, қисман тоғ кўчкиси босган инсон танасини кўрган. Лекин об-ҳаво шароити қидирув ишларини олиб боришга йўл қўймайди. Чунки яқин кунларда яна тоғ кўcиш хавфи бор.
Ҳолат таҳлил қилиниб, альпинистларнинг ҳалок бўлгани эълон қилинган. Альпинистларни ўлдирган кўчки Канада шкаласи бўйича 3 даражага тенг. Бу даража автомобилни тўлиқ кўмиб қўйишга, дарахтни синдиришга, хатто ёғочдан ясалган кичик бинони қулатишга қодир.
Изоҳ (0)