16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинида «Барселона» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (3:0).
Беллашувнинг 16-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб аргентиналик дублга эришди. 60-дақиқада эса Филиппе Коутиньо жамоанинг 3-голига муаллифлик қилди (3:0).
Педро Мартин ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар беришича, Месси 2013 йилдан буён илк марта Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида гол уришга муваффақ бўлди. У сўнгги бор 2012/13 йилги мавсумда ПСЖга қарши кечган ўйинда гол урганди. Шундан кейин 2015 йилда Лео Месси фақатгина мусобақанинг ярим финалида «Бавария» дарвозасини ишғол қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)