• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юқори»га саккиз савол

    «Дарё» колумнисти, журналист ва блогер Евгений Скляревский Тошкент шаҳрини ободонлаштириш, пойтахтни кўркамлаштириш бўйича туркум мақолаларини давом эттиради.

    Кейинги 2–3 йил ичида воқеалар шиддат билан рўй бермоқда. Бирига кўникиб улгурмасдан янгисига ажабланмоқдамиз. Сергели, Юнусобод, Қўйлиқда метро, Tashkent City, янги чорраҳалар, гаражлар бузилиши ва чинорлар кесилиши ортидан норозиликлар, Тошкентни ривожлантириш ваъда қилинган янги бош режа — зерикишга вақт йўқ. Ҳокимият энди берк тизим бўлмай қолди: жамоатчилик кенгаши ишлаяпти, саволларга жавоб бериляпти, таклифлар жавобсиз қолмаяпти. Лекин инсон табиати шундайки, унга қилинаётган ишларнинг барчаси камдек, саволларнинг эса чеки кўринмайди. «Дарё» Ўзбекистонда энг кўп ўқиладиган нашр эканлигини билган ҳолда, кўпчилик қизиқиш билдираётган саволларни бермоқчимиз. Жавоб олиш умидида бошлаймиз.

    1. Нима учундир Кауфман номини олган, кўп азият чеккан етимхона биносини, ваъдага вафо деганларидай, Бродвейга кўчиришди. Энди нима бўлади? Бинонинг тарихий аҳамияти ва гавжум марказда жойлашганини ҳисобга олиб, унда қандайдир ёпиқ идоранинг эмас, балки ҳамма кира оладиган ва ҳамма учун қизиқ бино жойлашишини хоҳлар эдик. Рассом-портретчилар, карикатурачилар, эскича ва норасмий рассомлар ишлайдиган галерея, вернисажлар бўлишини, эркин қўшиқчилар куйлашини, скрипкачи ва доира усталари мусиқа чалишини, машҳур кишилар билан учрашувлар бўлишини, маҳорат дарслари ўтказилишини, фақатгина зерикарли сувенирлар кўргазмаси жойи бўлишини эмас, аксинча, «жўшқин ҳаракат» маркази бўлишини хоҳлардик. Бетоқатлик билан кутяпмиз (айтгандай, бузилган етимхона ўрнига ҳали ҳеч нарса қурилмади… Лекин у энди марказда ва бундан барча хабардор. Устига-устак, Буюк князь саройида музей тиклашмоқчи. Аммо қачон? Экспонатларнинг бир қисмини етимхона биносига жойлаштириш мумкин);
    2. Собиқ Комсомол кўли, Миллий боғ, севимли сайилгоҳ — аллақачон шаҳарликлар учун ёпиқ. Эҳтимол, ҳоким тайинлангач, эътиборлар ўзгаргандир. Бизга дельфинарийли боғ керак эмас, бизга кўл атрофидаги сайилгоҳ керак. Улкан лойиҳалар тўхтатилишини кутиб ўтирмай, сайр қиладиган боғ очилса яхшироқ бўлар эди. Кутяпмиз;
    3. Боғ рўпарасидаги Бўрижар соҳилидаги ишлар ҳам тўхтатилган. Ҳамма нарса бузиб ташланган, ҳатто соҳил бўйидаги йўлаклар ҳам ташлаб қўйилган. Сайр қилиш учун скамейкалари, ҳайкаллари ўрнатилган соҳил бўйини орзу қиляпмиз. Соҳил бўйлаб дўкончалар, қаҳвахоналар қуриш учун бизнес соҳасини жалб қилиш мумкин. Бу ҳудуд учун шаҳарда режа ва уни бажариш муддатлари борми?
    4. Президент Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги биносини (собиқ Реал билим юрти, собиқ кимё факультети) Маданият вазирлигига бериш, биржа биносини (собиқ Свердлов концерт зали) концерт ва спектакллар учун бериш ҳақида буйруқ берди. Буйруқнинг биринчи қисми бажарилиб, Маданият вазирлиги чиройли тарихий бинога кўчиб ўтди, лекин биржа биносининг берилиши чўзилиб кетди. Тошкентликлар томонидан хурсандчилик билан кутиб олинган қарорнинг бажарилишини кутмоқдамиз. Бу бино бутун дунёдан келган машҳур ижрочиларни қабул қилган. Шу жумладан, бу ерда мусиқий, маърифий, классик концертлар ўтказилган. Ҳозирда бу йўқ бўлиб кетди;
    5. Фавворалар масаласи бир ҳисобдан яхши, бир ҳисобдан ёмон. Куйловчи, ранг билан жилваланувчи кўплаб фавворалар пайдо бўлди. Буларнинг барчасидан хабаримиз бор. Next’да, Навоий опера ва балет театри олдида, Миллий кутубхона ва Саёҳат меҳмонхонаси олдида шундай фавворалар бор. Президент маъмурияти биноси олдидаги фаввора ҳам. Булар яхши. Ёмонлари: Муқимий ва Чилонзор кўчалари кесишувидаги фавворалар ўтган йили ишламади. 2017 йилда бир неча марта ишлаган пайтда бутун чилонзорликлар фаввора атрофида сайрга чиқиб тўпланган эди. «1000 мелочей» дўконининг чап тарафидаги фаввора. Ўтган йили бир неча кун мобайнида ишлаган фаввора сайрга чиққан чилонзорликларни мафтун қилган эди. Чилонзор биринчи кварталидаги фаввора бир неча йилки ўраб олинган. Биз бу жойга ҳақ тўлаб киришга розимиз, фақат уни ишлатиб қўйинг. Гагарин кўчасини қайта қуришда фавворалар қурилди, лекин улар бирор марта ҳам ишламади. Туман ҳокимияти қошида фавворалар ишлаши учун масъуллар тайинласа, нур устига аъло нур бўлур эди;
    6. Гаражлар — эски мавзу. Уларни бузишди, чиқитларини олиб кетишди. Уйларнинг ўртасида бетон полларнинг қолдиқлари бўлган катта бўш майдонлар қолди. Баъзи жойларни тўхташ жойи қилишди, қолганлари эса бўш ётибди. Уларни ким ободонлаштириши керак? Назаримда, маҳаллий аҳоли бу жойларни ободонлаштириш ишларида қатнашиб пул йиғишга ҳам рози. Лекин бу ишларни ким ташкил қилиб, барчани уюштиради? Ёки ўзимизми?
    7. Мавсумнинг модага айланган сўзи — деворсизлаштириш. Қанча деворлар бузилди — бу қувонарли ҳол. Айниқса президент юрадиган трасса бўйлаб қилинган ишлар таҳсинга лойиқ. Навоий ва Беруний шоҳкўчаларини ажратиш йўлагидаги деворни олиб ташлангани кўзимиз олдида кенглик пайдо қилди. Олий Мажлис атрофи ва Марказий телеграф олдидаги деворларни дилни хира қилувчи энг катта икки девор деса бўлади. Марказий телеграф биноси айниқса апрель ойидаги таъмирдан сўнг азим Тошкентнинг энг гўзал биносига айланди. Унинг олдида эса энг даҳшатли девор бўй чўзиб турибди. Агар у бинода ўта муҳим ёки махфий нарсалар бўлса, шаҳарни хунуклаштирмасдан, уни Қибрай ёки Келесга кўчирган афзалроқ. Девор ортидаги Олий Мажлис — нонсенс ва ҳазил-мутойибалар нишони. Хорижда парламент бинолари экскурсиялар учун очиқ ва девор билан иҳоталанмаган. Етмаганидек, боғ ҳудудидан каттагина майдон тортиб олинган. Агар Олий Мажлис деворсиз ишлай олмаса, уни ҳам Қибрайга кўчирмоқ керак. Ҳоким ҳузурида «деворсизлаштириш» бўйича жамоатчилик қўмитасининг фаолият юритаётгани умид бериб турибди. Кутяпмиз…
    8. Сергели метро линияси бу йил ишга туширилиши ваъда қилинган ва бунга саккиз ойча вақт қолди. Қурилиш ишларини кўрганларнинг айтишича, барча ишчилар Қўйлиқ йўналишига ташлангани учун ишлар тўхтаб қолган. Ноумид шайтон бўлиб кўринишни истамас эдик, лекин биз метро линияси бу йил ишга тушишига ақлимиз ишонмаяпти. Бу ишончсизлигимиз улкан хато бўлиб чиқишини жуда-жуда истар эдик. Қолган иш ҳажмини кўриш дилга завқ бағишлаган бўларди.
    Саволлар танқид мақсадида эмас, улар ҳокимиятга аҳоли билан тўғри музокаралар олиб боришига ёрдам берар деган умид билан берилди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Шаҳар муҳити ҳақида ўйлар

    16.04.2019, 09:03   Изоҳ (0)   138146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.