Буюк Британия Мудофаа вазири Гевин Уильямсон 5 та Apache вертолоётини Эстонияга жойлаштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Уильямсоннинг сўзларига кўра, вертолётларнинг уч ой муддатга Эстония ҳудудига жойлаштирилиши ўта муҳим ҳисобланади.
«Бизнинг кузатишимизча, Россиянинг таҳдид солиш эҳтимоли жуда катта. Бу 5 та Apache ҳужумчи вертолётларини тарқатишимизнинг сабабларидан бири ҳисобланади», — дейди Уильямсон.
У, шунингдек, Британия ҳар доим ўзгаришларга тайёрлигини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)