МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан «Агробанк» Боёвут филиали фойдасига 10 133 000 сўмлик кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг Гулистон шаҳар «Аҳиллик» маҳаллаcидаги яшаш манзилига борган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
А.Х. қарздорликни тўлаб беришн тушунтираётган вақтида маст ҳолатда бўлган Ю.А. уйи дарвозасини қулфлаб олган. Сўнгра давлат ижрочиси А.Х.ни бўйнидан бўғиб, танасининг турли жойларига қўли билан уриб, оёғи билан тепган.
Ўзига нисбатан юритилган ижро ишини олиб қўйиб, давлат ижрочиси А.Х.ни хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.
Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)