• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматлари агентлиги авторақамлар беришнинг соддалаштирилган таклифи билан чиқди

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги авторақамлар беришнинг соддалаштирилган ва коррупциясиз механизмини таклиф этмоқда. Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси сайтига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва авторақам бериш хизмати тажриба тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

    Бунда, марказлар орқали қуйидаги тоифадаги автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилмоқда:

    • Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ва хориждан келтирилган янги автомототранспорт воситалари;
    • нотариал олди-сотди шартномаси асосида мулкдори ўзгарган иккиламчи автотранспорт воситалари.
    Транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун фуқаролардан паспорт ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжати (автосалонлардан бериладиган ҳисоб-маълумотнома, божхона декларацияси ёки олди-сотди шартномаларидан бири) тақдим этилади. Хизмат кўрсатиш вақти 1 соатни ташкил этади.

    «Лойиҳа аҳолини қийнаётган асосий икки муаммо – бюрократия ва коррупцияни истисно этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир», – дейилади ҳужжатда.

    Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш, техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди. Шунигдек, хориждан келтирилган янги автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар (декларация ҳужжатлари) ҳам божхона органлари томонидан электрон тизимга киритилиб борилади, уларни тизим орқали текшириш имконияти яратилган.

    Давлат хизматлари марказлари автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда махсус электрон тизим орқали автосалонлар томонидан берилган счёт–справкалар ҳамда божхона органлари томонидан берилган божхона декларацияси маълумотларга асосланган ҳолда автотранспорт воситасини кўздан кечирмасдан рўйхатдан ўтказади.

    Иккиламчи бозордаги автотранспорт воситалари

    Уларни ҳам қайта расмийлаштиришда– техник ёки бошқа тарздаги кўриклардан ўтказиш талаб этилмайди. Эски автотранспортлар нотариуслар томонидан бошқа шахс номига олди-сотди шартномалари асосида ўтказилгунга қадар шундоқ ҳам ички ишлар органлари томонидан агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади. Нотариус ички ишлар органинининг ушбу маълумотномасига асосланган ҳолда олди-сотди шартномаларини тасдиқлайди.

    Давлат хизматлари марказлари иккиламчи бозордаги автотранспортни–нотариал шартномани электрон тизимдан текширган ҳолда ҳеч қандай кўрикдан ўтказмаган ҳолда амалга оширади.

    Авторақамлар сотишда коррупцияга чек қўйиш ҳақида

    Эндиликда авторақамлар коррупциянинг олдини олиш мақсадида махсус электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз тўлиқ автоматик тарзда танлаш орқали тақдим этилади. Ҳар бир рўйхатдан ўтказилган рақамлар Марказ биносидаги йирик интерактив экранда очиқ кўринишда акс эттирилади ва реал вақт режимида янгиланиб борилади.

    Худди шунингдек, аукцион орқали бериладиган авторақамлар тоифасига кирмайдиган айрим харидоргир рақамларни (жумладан, «кўзгу» шаклидаги, масалан 212, 313, 717 ва ҳоказо) орттирилган ставкада тақдим этиш назарда тутилмоқда. Бунда ҳам коррупцион хавфни нол даражагача камайтириш мақсадида ушбу тоифадаги рақамлар ҳам қўшимча тўлов эвазига автоматик тарзда электрон тизим орқали танлаш йўли билан амалга оширилади.

    Фуқаро харидоргир рақам учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдоридаги қўшимча тўлов амалга оширса, унга 1X1 – 9Х9 тоифадаги кўзгусимон рақамлардан (жами 72 та) бири инсон омилининг аралашувисиз электрон тизим орқали танлаб берилади.

    13.04.2019, 16:02   Изоҳ (0)   27394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Туркия ўзбекистонлик журналист ва фоторассомлар нигоҳида» фотокўргазмаси очилди

    13.04.2019, 15:55

    Ўзбекистонда «Соғлом озиш куни» оммавий тадбирлари ўтказилди (фото)

    13.04.2019, 15:30

    Тошкентдаги ҳеч ким яшамайдиган уй ҳовлисидаги қудуқдан эркак кишининг жасади топилди

    13.04.2019, 14:50

    Фарғонада ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирган ИИБ ходими 12 йилга қамалди (видео)

    13.04.2019, 14:17

    Ғиждувонда ўғрини қароқчи урди

    13.04.2019, 14:01

    Қаршидаги рейдда Spark ҳайдовчисининг оғзи-бурни қон бўлди. Транспорт бошқармаси ҳайдовчи ўзига ўзи жароҳат етказганини таъкидламоқда

    13.04.2019, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.