• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳар муҳити ҳақида ўйлар

    «Дарё» колумнисти, таниқли журналист ва блогер Евгений Скляревский Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳокимият ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан эълон қилинган ишчи режага негадир шаҳар ҳудуди юз тутадиган ўзгаришлар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ва албатта, танланган мазкур жойга кўчада ижод қилувчи санъат намоёндаларини бирлаштирувчи маданий макон мақомини бериш лойиҳаси биз кутган нарсанинг айнан ўзгинаси экан дейиш ҳам мушкул. Ёдингизга солай, ўтган йил, таъбир жоиз бўлса, «Кўрсаткич белгиси остида» ўтиб кетди. Москванинг «КБ Стрелка» компанияси вакиллари Амир Темур майдонининг бир қисмини реконструкция қилди ҳамда шаҳар қиёфасини ўзгартириш мавзусида бир неча маъруза ва маҳорат дарслари ўтказиб, ўз фаолиятларига нисбатан кўп сонли олқиш ва ҳақорат муносабатларига эга бўлди.

    Лекин энг асосийси шуки, «Стрелка» бизнинг мудраган ва зерикарли шаҳримизни «турткилаб» уйғотди ва жамоат жойларининг қиёфаси борасида фантазия қилиб кўришга иштиёқ уйғотди. Одамлар аввалига бундай таклифдан хангу-манг бўлиб қолди (чунки, одатдагидек, ҳеч кимдан сўраб ўтирилмаган эди), кейинроқ эса, доҳиёна ғоялар шаршараси ўлароқ, ҳаммаси ёпирилиб келди. Ва гарчи мазкур ғояларнинг аксарияти қоғозда (ёки, ҳозирда урф бўлганидек, «электрон шаклда») қолиб кетган бўлса-да, барибир хорижнинг илғор намуналари ва ўз яқинларининг ғоялари билан танишиш, уларни танқид қилиш, ривожлантириш, тўлдириш ҳамда мукаммалликка олиб бориш ажойиб имконият эди. Турли ижтимоий маконларда анчайин яхши мазмунга эга таклифлар янгради ва муҳокамага ташланиб, мантиқий изчилликка келтирилди. Ва уларни шунчаки архивларда қолдириб кетиш ҳайф бўлган бўлур эди. Ёдингизга солиб ўтай, гап бульварлар, майдонлар, кенг йўлаклар, хиёбон ва боғлар ҳақида бормоқда. Асосий ғоялар қуйидагилардир:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    1. Катта ва кўп очиқ майдонлар бўлиши керак, чунки одамлар (атрофни томоша қилиш асносида) сайр қилишни, югуришни ҳамда ўзи юрадиган нарсаларда учишни истайди. Муқимий кўчаси асфальт қилингач, ҳали ҳаракат учун очмай туришган вақтларда, яқин орадаги маҳалла ва кварталлар аҳолиси бир неча кун шу жойда кеч оқшомгача сайр қилган эди. Одамлар шунчаки болалар ва коляскалар билан у ёқдан бу ёққа юрди, болажонлар эса велосипедларда ва скейтларда учди. Бу энг камида байрамона шовқинли манзара эди. Агар шунинг сингари майдончалар барпо қилинса, улар доимо гавжум бўлади ва бунда ҳатто соя-салқин бўлиши шарти ҳам талаб қилинмайди, чунки одамлар одатда оқшом тушгач сайрга чиқади;
    2. Ҳар қандай бульвар ёки пиёдалар йўлкаси шунчаки йўлак бўлмаслиги лозим. У ўзига хос «тармоқларга» эга бўлиши, майдончалар, скверчалар ҳамда кичик-кичик ўриндиқлар билан жиҳозланган жойларга эга бўлиши, бу жойга келишни ёқимли қилиб турадиган қандайдир жозибадор нарсаларга эга бўлиши керак. Тафсилотлар кейинги мулоҳазаларда;
    3. Мумтоз ёки абстракт услубдаги турли хил безаклар, ҳайкаллар ва инсталляциялар кўп бўлиши керак. Худди бошқа шаҳарлардагидек, муайян ўриндиқда ўтирган қандайдир одам ҳайкалчаси бўлиб, унинг ёнига ўтириб расмга тушиш имконияти мавжуд бўлса, жуда яхши бўларди. Бу — Хўжа Насриддин, Алдар Кўса ёки, Краснодардаги каби, «И операцияси» фильмидаги Шурик сингари қаҳрамон ёхуд бирор ўйлаб топилган шахс қиёфаси бўлса яхши бўларди;
    4. Ҳар бир хоҳловчи томонидан тошкентликларга мурожаат ёзиб қолдирилиши мумкин бўлган ёзув доскаси ўрнатилиши керак (Илҳом театри деворларидаги каби);
    5. Уйларнинг ён деворлари ва бошқа қисмларини фантастикага оид расмлар, граффити билан безаш. Махсус барпо этилган девор ёки тўсиқларда граффити фестиваллари ва танловлари ўтказиш;
    6. Ҳайкаллар ва инсталляциялар борасида Архитектура-қурилиш институти талабаларига мурожаат қилиш мумкин, улар ҳар доим нималарнидир ижод қилиб юради. Шунингдек, К. Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайни институти талабаларига ҳам. Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил қилиш мумкин ва бу катта воқеа бўлган бўларди. Яқиндагина NBU галереясида бўлиб ўтган кўргазма, шаҳар учун яхши ҳайкалтарошлар керагича борлигини кўрсатиб берди;
    7. Кўп ва хўб «ахборот шовқини» бўлиши лозим. Масалан, карикатуралар кўргазмаси, ёш рассомлар ва ҳайкалтарошлар вернисажи сингари. Айнан шу ернинг ўзида кўча машшоқлари, кўзбойлоғичлар, пантомимачилар, полвонлар, қўғирчоқбозлар, кинодагидек кийинган қаҳрамонлар ҳам бўлсин. Бутун атрофда галереялар, қаҳвахоналар, баққоллик дўконлари, музқаймоқ, кичик залли театрлар ташкилланса;
    8. «Стрелка» «ўз» ҳудудини ўсимликлар билан жуда чиройли безади. Чунки чексиз газонлар манзараси жонга теккан эди ва қандайдир қизиқроқ нарсани тусарди кўнгил. Чоғроқ ботаника боғи ташкиллаш ҳам мумкин. Масалан, бир йўлакдаги жойни акациянинг турли хиллари билан қамраб олиб, махсус ёрлиқлар билан жиҳозлаш мумкин, акациялар ҳам турли хил бўлишини ҳамма ҳам билмаса керак. Яна бир бошқа шунга ўхшаш жойда гулхайрининг, гибискус ва ғўзанинг ҳар хил рангдаги турлари билан безак бериш – бу ўсимликлар ўзаро турдош эканини ҳамма ҳам билмаса керак. Ёнғоқ, жийда, дўлана, тоғолча, ерёнғоқ, бодом ва писта экса бўлади — шаҳарликлар бу дарахтларнинг қандай ўсишини билмайди. Соя-салқин бўлиши учун эса ўзида номи ёзиб қўйилган турли хил чирмашувчи ўсимликлардан фойдаланса бўлади;
    9. Аввалги пайтлардагидек, ичса бўладиган фонтанчалар. Шарқироқ сув оқиб турадиган ариқлар, сиропли ва сиропсиз газли сув сотадиган қутилар албатта бўлиши керак;
    10. Ит етаклаб юрувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида махсус жойлардан бирини ўзаро мулоқот қилишлари учун, тренажёрлар билан жиҳозлаган ҳолда, ўша ит боқувчиларга ажратиш;
    11. Спортчилар учун турниклар, брус, бокс халтаси, штанга, ҳамда, полвонтошлар билан жиҳозланган махсус жойлар қилиш. Шу ернинг ўзида, аёллар учун сакраша ва обруч айлантириш жойлари ташкиллаш;
    12. Ерга чизиб ўйналадиган классик ўйинлар учун алоҳида жой. Бўёқ билан ўчмайдиган қилиб, мукаммал чизиб, тошларни ҳам тайёрлаб қўйиш. Болалар билан албатта ота-оналар ҳам ўйнаши керак;
    13. Алоҳида махсус жойлар шахмат ва нарда ўйинчилари учун — столлари билан. Албатта, йирик шахмат ва нардалар ўрнатиш керак;
    14. Қаердадир, аввалги пайтлардагидек, самовар ўрнатилган ва парварда ва новвот билан, шошилмасдан, хотиржам ўтириб чой ичса бўладиган чойхона бўлиши лозим;
    15. Плитка ва деворларни безашда турли нақшлардан фойдаланиш;
    16. Болаларни унутмайлик — қум майдончалари, тоғчалар, сакраш ва тирмашиш учун ҳар хил мосламалар бўлсин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундай жойларни Тошкентнинг турли туманларида ташкиллаш мумкин ва улар орасида мусобақа уюштирса бўлади.

    Бир пайтлар «Шаҳарга ўриндиқ совға қил» лойиҳаси бўлганди — ушбу совғани инъом қилган одамнинг исми ёзиб қўйиларди. Ўриндиқлар билан чегараланиб қолмасдан, хиёбонлар, бульварлар ҳамда сайр майдонлари ҳам совға қилиш мумкин-ку?! Албатта, бундай совғани инъом қилган шахс номи билан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сўнги вақтларда давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида яна кўп такрорланяпти. Лекин бунинг моҳиятини оддий одамлар орасида ҳеч ким тушунмади ва сезмади. Агар ҳеч бўлмаганда битта шундай майдонни барпо қилиш борасида инвестиция киритганимизда эди (бунга унчалик кўп пул ҳам кетмайди), балки ўшанда одамлар давлат-хусусий шерикчилик ҳақидаги эртакларга ишонган бўларди. Ва бу лойиҳага ҳокимият ҳам бош қўшса, унда ижобий қаҳрамон қиёфасида намоён бўлган бўлур эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ва шундан кейин, ҳозир шаҳар қурилиш кўламини тасаввур қилган бўларди. Барча қурилиш ташкилотларини ўзлари қураётган объектлар яқин атрофидаги жамоат жойларини одамларнинг истакларига кўра ободонлаштириш ва жиҳозлашга масъул қилиб қўйиш ҳам мумкин. Ушбу одамлар асосан нималарни исташларини эса биз юқорида санаб ўтдик.

    Агар санаб ўтилганлардан ақалли бирортаси амалга оширилса ҳам ажойиб иш бўлган бўларди. Эҳтимол, бирор нима эътибордан четда қолгандир ва мутолаачида мулоҳаза уйғонган бўлса ажабмас. Мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.04.2019, 08:32   Изоҳ (0)   47721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.