Россияда ишлаб чиқарилган Ил-112В самолёти Украинанинг Ан-26 самолётини ўрнини босиши керак, дея хабар беради «Ведомости».
Янги ҳарбий-транспорт Воронежда ўзининг илк парвозини амалга оширди.
Бу Россияда нолдан яратилган илк транспорт самолётидир. Машина бутунлай маҳаллий тиркибий қисмлардан иборат.
Самолёт 30 март куни Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома асосида қурилган.
Парвоз штат режимида амалга оширилган. Ил-112Вга Ил-114ЛЛ лаборатория самолёти ҳамроҳлик қилган.
Ил-112В самолёти қурол-яроғ ва енгил ҳарбий техника, 5 тоннагача бўлган оғир юкларни ташишга мўлжалланган. Самолётни тижорий мақсадларда ҳам қўллаш мумкин.
Самолётнинг бошқа самолётлардан афзаллиги унинг энг қийин шароитда жиҳозланган аэропорт ва асфальтланмаган полосалардан парвоз қила олишидир.
Шунингдек самолёт энг қийин иқлим шароитида ҳам ишлай олиши мумкинлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)