Ироқ шимолидаги Тигр (Фурот) дарёсида паром ҳалокатга учрагани оқибатида қурбонлар сони 70 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Воқеа Мосул шаҳри яқинидаги Тигр дарёсида содир бўлган. Аввалроқ 60 киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди.
Хабарда айтилишича, паромнинг сиғими 40 киши бўлган. Лекин ҳалокат вақтида бортда 150 киши бўлган.
Паром бортида, асосан, дам олишга отланган оилалар бўлган. Тахминларга кўра, қурбонларнинг кўпчилиги сузишни билмайдиган аёллар ва болалар бўлган.
Аввалроқ, паром ҳалокатга учрагани ва дастлабки қурбонлар 6о киши бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)