Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомактабларга лицензияни онлайн усулда қайта расмийлаштириш имконияти тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Хизмат тўлиқ «автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим хизматларини тақдим этиш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш» деб номланган.
У юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (ЭКИҲнинг 1 баробари) 50 фоизи ундирилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси аризани ўн иш кунида кўриб чиқади.
Изоҳ (0)