15 март куни Фарғона шаҳри «Шодлик» маҳалласида яшовчи А.I. таниши, «Ёрмазор» маҳалласида яшовчи Ф.К.нинг уйида ўзаро жанжаллашган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, жанжал вақти А.I. таниши Ф.К.га пичоқ уриб, жароҳат етказган.
«Натижада Ф.К. касалхонага ётқизилиб, А.I. ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)