ЎзА Самарқанд шаҳар марказий кўчаларида на ҳайдовчи ва на пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги ҳақида мақола чоп этди ва унга шаҳар кўчасидаги чорраҳалар акс этган суратларни илова қилди.
Суратларда Мирзо Улуғбек кўчасидаги чорраҳалардан лавҳалар акс этган. Унда автотранспорт воситалари светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи чироқлари ёниб турган бўлса-да, йўлда бемалол давом этаётганини кўриш мумкин. Улар орасида жамоат, махсус хизматлар транспорт воситалари ҳам бор.
Маълум бўлишича, ушбу кўча ўртасидаги панжаралар олингандан буён пиёдалар автотранспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамай кўчанинг дуч келган жойидан ўтиб кетаверади. Ҳайдовчилар ҳам йўл белгиларига амал қилмайди.
Изоҳ (0)