• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 1972 йилда қурилган шийпон мактабда ўқиётган ўқувчилар илон ёки чаён чақишидан чўчимоқда

    «Дарё» таҳририятига йўлланган галдаги мурожаат ва унга илова қилинган сурат эътиборимизни тортмай қолмади, албатта. Муаллиф мурожаатига илова қилинган туман марказидан чекка ҳудудда жойлашган «Мўминобод» қишлоғидаги 21-умумтаълим мактабининг филиали тасвирланган фотосуратларда бино жуда қаровсиз ҳолатда эканлиги кўриниб турарди. Мактаблиги айтилган ташландиқ бино ёнида эса куркаларнинг бемалол сайр қилиши мактаб аторофининг ўралмаганидан далолат берарди.

    Фото: «Дарё»

    Ҳолатни ўрганиш мақсадида Ғузор туманининг «Мўминобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Мўминобод» қишлоғида бўлдик.

    — 12 йилдан бери ушбу даргоҳда дарс бериб келаман, — дейди филиал ўқитувчиси Мўътабар Равшанова. – Синфхоналаримизни ҳар йили таътил пайтида ўзимиз таъмирлаймиз. Лойсувоқ қилдирамиз, оҳаклаймиз. Барчаси ўз кучимиз ва маблағимиз эвазига бўлади. Баъзан уйдагиларга илтимос қиламиз, баъзан эса ойлигимиздан орттириб ишчи ёллаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Ўқитувчининг қўшимча қилишича, синфхоналар жуда тор ва юриш учун ноқулай. Қиш фасли, айниқса ёғингарчилик пайтида томдан чакки ўтиб дарс ўтишга халал беради. Энг ёмони синфхона деворларию, шифтининг абгорлиги эски замондан қолиб кетган қаровсиз биноларни ёдга солади.

    Мўътабар Равшанова.

    Мўътабар Равшанова.
    Фото: «Дарё»

    — Синфхоналаримиз жуда тор ва ноқулай, — дейди Мўътабар Равшанова. — Ёмғир ва қорли кунларда ҳатто синфхоналар ҳам лой бўлиб кетади. Ўқувчиларимиз оёғидан нам ўтмаслиги учун оёғи тагига тахта қўйиб ўтиришга мажбур бўлишади.

    — 16 йилдан бери филиалнинг аҳволи шу, — дейди филиал ўқитувчиларидан яна бири Чарос Назарова. — 2003 йилдан бери ушбу мактабда дарс бераман. Мутасаддилар келиб кўриб кетишган. Аммо ўзгариш йўқ. Лойгарчилик пайтида лойда юриб ҳам бўлмайди. Мактабга олиб келувчи йўлларнинг абгорлигини айтмасак ҳам бўлади. Ахийри халқ пул йиғиб қўлдан келганча мактаб ёнига келувчи кўчага шағал тўкди. Лекин синфхоналарга кириш жойи ва синфхоналарнинг ўзи эса абгор ҳолатда.

    Чарос Назарова.

    Чарос Назарова.
    Фото: «Дарё»

    Суҳбатдош ўқитувчиларнинг айтишича, ҳолатдан туман халқ таълими бўлими мудири яхшигина хабардор. Уларнинг таъкидлашича, куни кеча — 6 март куни ҳам мудир филиалдан хабар олиб кетган.

    — Мактаб қурамиз дейишганига ҳам бир йилдан ошди. Аммо жой масаласи ҳал бўлмаётган экан, — дейди ўқитувчилар. – Ота-оналар кўрсатган жой қурилиш ташкилотига, қурилиш ташкилоти қураман деган ҳудуд эса ота-оналарга ёқмаётган экан. Эшқобилова (туман халқ таълими бўлими мудири Рисолат Эшқобилова назарда тутилмоқда) келиб кетди. Энди бир қарорга келган бўлса қурилиш ҳам бошланиб қолар.

    Фото: «Дарё»

    21-мактаб директори Нигора Шерназарованинг маълумот беришича, филиалда 41 нафар ўқувчи таҳсил олади. 2018 йил 28 март куни Ғузор туманининг собиқ ҳокими О.Боймиров 21-мактаб филиали биносини қайта реконструкция қилиш ҳақида қарор чиқарган. «Мана энди иш бошланади, — дейди мактаб директори туман ҳокими қарорини назарда тутиб. Директор «Дарё» мухбирининг туман ҳокими қарори қабул қилингач, ўтган бир йил давомида нима иш қилинди деган саволига «янги қуриладиган бино жойи белгилаб олинди» — деб жавоб берди. Қизиқ, қарор қабул қилингач янги қурилажак бино жойини аниқлаш учун бир йил вақт сарфланган бўлса, бинонинг ўзини қуриш учун қанча вақт талаб қилинар экан?

    Фото: «Дарё»

    Ғузор туман халқ таълими бўлими мудири Рисолат Эшқобилованинг масалага аниқлик киритишича, туман ҳокимининг мазкур қарори шунчаки қоғозда қолиб кетган. Филиал учун янги 120 ўринли бино 2019 йил инвестиция дастурига мувофиқ қурилиши режалаштирилган. Бино қурилишига 893 миллион маблағ ажратилган.

    «Мўминобод» қишлоғида яшовчи аҳоли вакилларидан бири Абдувоҳид Ҳусанов ҳозирги кунда касб-ҳунар коллежида таҳсил олувчи фарзанди ҳам айни шу бинода ўқиган бўлиб, ўқув биносида ўтган йиллар давомида бирор марта ҳам ўзгариш бўлмаганини айтмоқда. Наргиза Арзиева исмли ота-оналардан бирининг айтишича, 2 нафар фарзанди ушбу филиалда таҳсил олади. «Фарзандларимиз ҳар доим сўрашади, бизга ҳам янги мактаб қуриб беришармикин деб? – дейди Нарзига Арзиева. – Нима деб жавоб беришни билмаймиз».

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларидан Шарофиддин Исмоилов ва Зокир Ражабовларнинг маълум қилишича, қурилиш ташкилоти янги қуриладиган филиал жойини аниқлаштириб олишганини айтиб, буни ўзгартириш имкони йўқлигини таъкидлаган.

    — Бундан бир неча кун аввал туман ҳокими ўринбосари ҳам шу масалада келди, — дейди Шарофиддин Исмоилов. — Ҳудуд аҳолиси билан янги қурилажак мактаб биноси ҳақида суҳбатлашди. Биз туман ҳокимлиги вакилига янги мактабни барча учун қулай бўлган ҳудудда қуришлари лозимлигини айтдик.

    Фото: «Дарё»

    Муаммони ўрганиш чоғида Ғузор туман ҳокими ўринбосари Эрмат Тилаев билан боғланиб, туман ҳокими қарори қабул қилинганига ҳам бир йил вақт бўлганлигини, аммо натижа йўқлигига сабаб нималиги билан қизиқдик. Эрмат Тилаев ҳозир иш билан узоқ ҳудудда юрганлигини айтиб, бу борада тўлиқ маълумотга эга эмаслигини билдирди.

    Қамбар бобо Исмоиловнинг айтишича, филиал сифатида фойдаланиб келинаётган бино 1972 йил шийпон сифатида қурилган бўлиб, қарийб ярим асрлик бино бугунги кунда болалар учун жуда хавфли ҳолатга келиб қолган.

    Қамбар Исмоилов.

    Қамбар Исмоилов.
    Фото: «Дарё»

    Филиал аҳволидан ўқувчилари орқали хабар топган тўгарак раҳбари Нилуфар Самадова «Дарё» мухбири билан суҳбатда ўқувчиларидан бири ушбу филиал аҳволи ҳақида унга хабар бериб, мактабга олиб борувчи йўлларнинг ёмонлигию, қаровсиз филиал биноси ўқувчилар учун хавфли эканлигини айтган.

    — Филиал сифатида фойдаланилаётган ушбу шийпонда илон ёки чаён чиқмайди деб ким кафолат беради, — дейди муаммо ҳақида «Дарё»га хабар берган мурожаатчи Нилуфар Самадова. – Ўқувчиларимдан бири ушбу ҳолат ҳақида ёзар экан, этим жимирлаб кетди. «Наҳотки, туманимизда шундай аҳволдаги мактаблар ҳам бўлса дея», — ўзим келиб кўрдим.

    Нилуфар Самадова.

    Нилуфар Самадова.
    Фото: «Дарё»

    — Худо кўрсатмасину, агар ўқувчилардан бирини газанда чақса, тез ёрдам ҳам бир соат деганда етиб келади, — дейди Қамбар бобо Исмоилов. – Шак-шубҳасиз бу бино фарзандларимиз учун хавфли. Тезда бу масалани ечиш керак.

    Кўмирхона ва ҳожатхона.

    Кўмирхона ва ҳожатхона.
    Фото: «Дарё»

    Мақолани тайёрлаш жараёнида мурожаатчи Нилуфар Самадова «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилиб, ҳолат ўрганиб кетилгач, 21-мактаб масъуллари филиалга келиб ҳолат ҳақида хабар берган ўқувчини излашганини айтди.

    — Менга бу хусусида хабар берган ўқувчининг ким эканлигини аниқлаштиришга ҳаракат қилишяпти, ўқувчим эса бундан қўрқаяпти, — дейди Нилуфар Самадова. – Ўқувчим кечадан бери қўрқувда. «Агар билишса, менга ёмон муносабатда бўлиб, тазйиқ ўтказишади деяпти ўқувчим.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқотга киришган ўқувчи, ўқитувчиси Нилуфар Самадованинг гаплари тўғрилигини тасдиқлаб, барча «айбдор»ни излашга тушганини билдирди. Шунингдек, унинг хабар бергани ошкор бўлса, ўқитувчилари ёмон муносабатда бўлишидан қўрқаётганини ҳам айтиб ўтди.

    Муаммони ўрганиб қайтар чоғи, бир йилдан бери «мактаб қурамиз» дея ваъда бериб, аҳолини хотиржам қилиб келган туман халқ таълими бўлими масъуллари «Мактаб қурилиши мўлжал қилинган-ку, бу хусусида тўхталиш кимга керак энди» – дея бот-бот такрорлашди. Тез орада муаммога ечим топилишини ҳам айтишди. Биз эса ҳар доимгидек муаммо ва унинг ечими борасида албатта тўхталиб ўтишимизни маълум қилдик.

    Демак, масъуллар ваъдасини қай даражада эплашини кутамиз... Мавзуга албатта қайтамиз.

    Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Дарё»да Ғузор туман халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабининг оғир аҳволи, чўкаётгани хусусидаги мақола чоп этилганди. Шундан сўнг мактабдаги мавжуд 28 та синф ўқувчилари мактаб ёнидаги Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежининг бўш турган синфхоналарида ўқишини давом эттира бошлаганди. Бундан ташқари, Деҳқонобод туманидаги Чоштепа қишлоғи болалари жин кўприкдан ўтиб мактабга қатнаши ва қишлоқдаги бошқа муаммолар ҳақидаги мақоладан сўнг туман ҳокимлиги мазкур қишлоқдан 63-умумтаълим мактабига қатновчи 104 нафар ўқувчининг жин кўприкдан ўтиб юришига чек қўйиш мақсадида асосий кўприкдан ўтган жойда қад ростлаган Саноат касб-ҳунар коллежидан 4 та синфхона ажратиб, икки «смена»да ўқишни йўлга қўйганди.

    15.03.2019, 16:07   Изоҳ (0)   53362
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2014 йилдан бери илк маротаба Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул жўнатмалари 4 млрд доллардан ошди

    15.03.2019, 15:56

    Шавкат Мирзиёев Янги Зеландия генерал-губернаторига ҳамдардлик билдирди

    15.03.2019, 15:43

    Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани билдирилмоқда

    15.03.2019, 15:32

    Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилди

    15.03.2019, 15:04

    Яшнобод ҳокимлиги интернетни кузатмайдими?

    15.03.2019, 13:29

    Humo Arena очилиш маросимида 6000 нафар меҳмон иштирок этади

    15.03.2019, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.