Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 24 февраль куни дипломатик ваколатхонага ушбу мамлакатга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган Ўзбекистон фуқароси Марат Зоҳидовнинг вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
1940 йилда туғилган Марат Зоҳидов Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти (Германия) бош котиби лавозимида ишлаб келаётганди.
Элчихона консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилди.
Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум М.Зоҳидовнинг жасади Uzbekistan Airways’нинг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади.
Изоҳ (0)