2018 йил август ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одилжон Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
Бугун унинг сафдошлари сони ортмоқда. Жорий ҳафта аввалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Шукуров Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вазифасини бажаришга киришди.
Куни кеча 3 нафар салоҳиятли кадр ҳам муносиб лавозимларни эгаллади.
Ёшлар иттифоқи Зангиота туман кенгаши раиси Сирожиддин Носиров Нурафшон шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган бўлса, иттифоқнинг Нурафшон шаҳар кенгаши раиси Бахтиёр Широв Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комисияси масъул котиби, Республика ёшлар маркази Тошкент шаҳар бўлинмаси директори Ҳусан Бекмуродов эса Қибрай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва манавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ (0)