Мустақиллик йилларида украиналик 137 нафар спортчилар бошқа давлатларнинг номидан ўйин майдонига чиқа бошлаган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Украин спортчиларининг кўпчилиги Россияга (47 нафар), Озарбайжонга (25 нафар) ва АҚШга (12 нафар) кетган.
Шунингдек, улар Туркия ва Беларусия (6 нафардан), Германия ва Исроил (4 нафардан), Португалия ва Ўзбекистон (3 нафардан), Франция, Италия, Болгария, Грузия, Қозоғистон, Австралияга (2 нафардан) ҳамда Япония, Словения, Хорватия, Австрия, Швеция, Словакия, Испания, Канада, Аргентина, Латвия, Англия, Миср ва Қатарга (1 нафардан) кетган.
Келгусида Рио Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби украин Наталья Погребняк Россия номидан ўйинга киради.
Изоҳ (0)