Ўтган ҳафта Ироқнинг Дияла вилоятида дунёга келган етти нафар эгизак шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Чақалоқлар 19 февраль, сешанба куни вафот этди. Уларнинг ўлими тафсилотлари маълум қилинмаган.
25 ёшли аёл 15 февраль куни ал-Баттул шифохонасида олти қиз ва бир ўғилни табиий йўл билан дунёга келтирган эди. Чақалоқларнинг отаси Юсеф Фадл уч нафар фарзанди бўлгани сабаб, жуфтлик бошқа фарзанд кўришни режалаштирмаганини, ҳомиладорлик эса кутилмаган ҳол бўлганини тан олган.
Маҳаллий ОАВ эгизаклар мутлақо соғлом дунёга келганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)