АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарасида ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи эканини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Бу ниятини президент Оқ Уйга қилган махсус мурожаатида айтган.
Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали мамлакатнинг жанубий чегарасида девор қуриш учун 8 миллиард доллар олмоқчи эканини айтган эди.
Трамп конгрессдан қурилиш учун 5,7 миллиард доллар ажратишини сўраган, лекин рад жавобини олган. Натижада, мамлакатда рекорд даражада узоққа чўзилган шатдаун бошланган.
Изоҳ (0)