Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида вилоят ИИБ ташаббуси билан ҳарбий тайёргарлик машғулотлари бўлиб ўтди. Машғулотда қуролланган жиноятчиларни зарарсизлантириш ва қўлга олиш, улар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича махсус-тактик амалиёт кўрсатиб берилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ўқув машғулотида шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таминлашдаги масъулиятини кучайтиришга эътибор қаратилди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, кутилмаган вазиятларда куч ва воситалардан қандай фойдаланиш кераклиги амалиётда қўлланилди.
Машғулот пайтида хавф-хатарни замонавий бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда бартараф этишда ички ишлар органларининг юқори тайёргарликка эга эканлиги намойиш қилиб берилди.
Изоҳ (0)