3 февраль куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хатирчи тумани Чечак ота маҳалласида яшовчи З.С. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёл 3 ёшли ўғлини икки нафар шахсга, Талқоқ МФЙ ҳудудида 8 000 000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)