Мельбурндаги Монаша университетидан бўлган бир гуруҳ олимлар тадқиқотлари натижаси нонушта кун давомида истеъмол қилинган калорияни камайтириб озишга ёрдам беради, деган тахминлар ўз тасдиғини топмаганини кўрсатди, деб ёзади «Лига Новости».
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, нонушта қилмайдиганларнинг вазни эрталаб овқатланадиганларникига қараганда ўртача 440 граммга кам бўлган. Нонушта қилувчилар кунига 260 дан кўпроқ калория олган.
Олимлар бунда тадқиқот иштирокчилари ҳаёт тарзини ҳам эътиборга олиш кераклигини таъкидлаган. Доимий нонушта қиладиган инсонлар соғлиғига кўпроқ эътиборли бўлиб, сифатли маҳсулотлар истеъмол қилади.
Олимлар ўтказилган тадқиқотлар сифати нисбатан юқори бўлмаганлиги сабабли, бундай хулосалар эҳтиёткорлик билан талқин этилиши кераклиги, акс ҳолда бу тескари натижаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)