• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Милан»нинг «лаънатланган» тўққизлиги. Кшиштоф Пёнтекка берилмаган рақам ҳақида

    Ўзининг шонли даврларини қўмсаётган «Милан» қишки трансферлар вақтида икки жиддий келишувни амалга оширди. «Россонерилар» ярим мавсум клубда ижарада бўлган аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаинни муддатидан аввал «Ювентус»га равона қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, А Серияда жавлон ураётган «Женоа» тўпурари Кшиштоф Пёнтекни сафига қўшиб олганини эълон қилди.

    «Милан» польшалик учун 35 миллион евронинг баҳридан ўтиб, у билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Янги клубга келган Пёнтек эса Игуаиндан қолган 9-рақамни олишни хоҳлади, аммо жамоа раҳбарияти бунга рози бўлмади.

    Пёнтек 9-рақамда тўп суришни хоҳлади, аммо биз унинг эришган ютуғини кўзда тутиб, 19-рақамни унга беришга қарор қилдик. Ҳозир 19 та ўйинда 13 та гол урган футболчи ҳақида гапиряпмиз. Ушбу муҳим трансфер ўзини оқлайдими ёки йўқ, бу борада бир тўхтамга келишимиз керак эди. Кшиштоф Италия чемпионати тўп суриши учун барча керакли хусусиятларга эга. Клуб қарорлари жамоавий тарзда, шу жумладан, бош мураббий билан биргаликда муҳокама қилинади.

    Леонардо, «Милан» спорт директори

    Эҳтимол, Пёнтекнинг ўзи бундан бироз хафа бўлгандир. Балки ҳаммаси яхшиликка бўлгандир!? Нима учун, дейсизми? Гап шундаки, «Милан»да 9-рақам остида тўп сурган афсонавий Филиппо Инзаги жамоани тарк этгач, ушбу рақамга муносиб номзод чиқмади. Инзагидан сўнг клубда 9-рақам остида 8 нафар  ҳужумчи ҳаракат қилди, аммо «бевафо тўққиз» уларнинг ҳеч бирига вафо қилмади. Қуйида «Милан»да «лаънатланган рақам» остида тўп суриб, омади келмаган футболчилар ҳақида сўзлашамиз.

    Алешандре Пато

    «Милан»да 2012/13 йилги мавсумда 9-рақам остида ўйнаган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Филиппо Инзаги футболдаги фаолиятини тугатгандан сўнг «тўққиз» бразилиялик Патога мерос бўлиб қолди. Бироқ бу истеъдодли футболчига на бахт ва на омад келтирди. 2012/13 йилги мавсум Алешандре учун фаолиятидаги энг омадсиз ва муваффақиятсиз давр сифатида ёдда қолди.

    Мавсумнинг биринчи ярим йиллигида Пато атиги 7 та ўйинда (барча мусобақаларда ) майдонга тушди ва бор-йўғи 2 та гол урди, холос. Патонинг «Милан»да ўтказган сўнгги ойлари ҳужумчи учун ҳақиқий сургун бўлди — у жароҳатлар гирдобида қолиб кетди. «Милан» эса январдаёқ Алешандре билан хайрлашиб қўя қолди. Пато 15 миллион евро эвазига «Коринтианс» клубига ўтди ва Италия футболига қайтиб қадам босмади.

    Алессандро Матри

    2013/14 йилги мавсумда «Милан» таркибида 9-рақамда ўйнади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Кейинги мавсум «россонерилар» ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида «Ювентус»дан Алессандро Матрини олиб келди. Матри эса 9-рақамли футболканинг янги эгасига айланди. Италиялик футболчининг ўйин услуби бир қарашда Филиппо Индзагини эслатарди. У келган мавсумининг биринчи даврасида А Серияда 15 та учрашувда майдонга тушиб, атиги битта голга муаллифлик қилди.  Шундан сўнг январь ойида «Фиорентина»га ижарага бериб юборилди. Орада бир яна клубга қайтарилди. Бироқ ҳеч нарса ўхшамади. Кейинчалик футболчи карьераси давомида «Женоа», «Ювентус», «Лацио» клубларида тўп сурди. 2016 йилнинг ёз ойида Матри эркин агент сифатида «Сассуоло» таркибига келиб қўшилди ва ҳозир ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Фернандо Торрес

    2014/15 йилги мавсумда «Милан»да 9-рақамда ўйнаган яна бир футболчи.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Испаниянинг сўнгги 20 йилликдаги энг яхши ҳужумчиларидан бири катта умидлар билан «Милан»га «Челси»дан ижарага олиб келинди. Торрес ҳам Пато ва Матри сингари 9-рақам остида майдонга тушди ва клубда фақат 6 ойгина ўйнади, холос. Шу вақт ичида Торрес А Серияда 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига битта гол урди. Миланлик мухлисларнинг ҳафсаласи эса Торресдан аллақачон пир бўлиб улгурганди. Натижада январь ойининг бошида «Милан» Торресни «Челси»дан 3 миллион евро эвазига сотиб олди ва орадан бир кун ўтиб, Лондон клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан ўйинчи алмашди. Фернандо Торрес Мадридга, Алессио Черчи эса Лондонга йўл олди.

    Маттиа Дестро

    2014/15 йилги мавсумда Дестро ҳам «Милан» таркибида 9-рақамда тўп сурди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Торрес кетганидан уч ҳафта ўтгач, «Милан» «Рома» билан мавсум охирига қадар Маттиа Дестро ижараси бўйича келишувга эришди. 2013/14 йилги мавсумни яхши ўтказган италиялик футболчи 9-рақамли либосни кийди ва барча масъулиятни зиммасига олиб, «лаънатланган» рақам мақомини енгишга бор кучи билан ҳаракат қилди.

    Бироқ «Милан» таркибидаги ярим йиллик уринишлари зое кетди. А Серияда 15 та ўйинда 3 та гол — ҳужумчи учун деярли натижа эмас. Бу эса «россонерилар» раҳбарияти яна бир қарор қабул қилиши кераклигини англатарди. Клуб «Рома»дан Маттиани тўлалигича сотиб олишни хоҳламади. 2015 йилнинг ёзида футболчи учун «Болонья» 8,5 миллион евро таклиф қилди. Римликлар эса бажонидил рози бўлди. Шундан сўнг Дестро «қизил-кўклар» таркибига келиб қўшилди.

    Луис Адриано

    2015/16 йилги мавсумда «Милан»да ўйнади ва 9-рақамнинг навбатдаги эгасига айланди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2014/15 йилги мавсумда Луис Адриано Чемпионлар Лигасида «Шахтёр» сафида 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Натижа «Милан» раҳбариятини диққатини тортмай қолмади ва 2015 йилнинг ёзида бразилиялик ўйинчини 8 миллион еврога сотиб олди. Дастлаб Луис Адриано «Милан»да 9-рақам либосини кийди. Аммо орадан бир йил ўтиб бу рақам омад келтирмаслигини ҳисобга олди ва уни 7-рақамга алмаштирди.Ярим йил ичида Луис Адриано «Милан» таркибида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди. Шубҳасиз, бу «россонерилар» учун етарли эмас эди. Бундан ташқари Италия нашрларидан бири La Repubblica 2016 йил якунига кўра, Луис Адрианони мавсумдаги энг ёмон трансфер деб баҳолади. 2017 йилнинг январь ойида «Милан» бразилиялик футболчини эркин агент сифатида Москванинг «Спартак» клубига ўтишига рози бўлди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ эди, чунки Италия клуби 6 та гол урган ҳужумчи учун катта маош тўлаши ақлга сиғадиган иш эмасди.

    Жанлука Лападула

    2016/17 йилги мавсумда «Милан»да 9-рақамда ўйнаган 6-футболчи бўлди.

    Фото: Squawka

    Фото: Squawka

    2016 йилнинг ёзида «Милан» клуби «Пескара»нинг унчалик машҳур бўлмаган футболчиси — Жанлука Лападулани ўз таркибига қўшиб олиб, барчани бирдек ҳайратга солди. Унинг 9-рақам остида майдонга тушиши эса клуб мухлисларини янада ажаблантирди. Лападула атиги бир йил «Милан» шарафини ҳимоя қилди (А Серияда 27 та учрашувда 8 та гол урди). Шундан сўнг у «Женоа»га ижарага бериб юборилди. Кейинчалик эса генуяликлар ҳужумчини 11 миллион евро эвазига сотиб олди. Лападула «Милан»га келиб, деярли ҳеч нарса йўқотмади. Биринчидан, клуб раҳбарияти ундан кўп нарса талаб қилмади. Аммо барибир Жанлука ҳам 9-рақамнинг ҳақиқий эгасига айлана олмади.

    Андре Силва

    2017/18 йилги мавсумда «Милан»да 9-рақамли футболкани кийган яна бир футбочи.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўз ватанида «иккинчи Криштиану Роналду» деб таърифланган Андре Силвага «Милан» раҳбарияти ҳам мухлислари ҳам катта умид боғлаган эди. «Милан» 2017 йил ёзида Силва учун «Порту»га 38 миллион евро тўлагани ҳам катта умиддан дарак эди. Бироқ...

    Бир йил давомида Андре Силва А Серияда «Милан» таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди. Бу натижа ҳақида ҳеч нарса дейишга хожат йўқлигини оддий футбол мухлиси ҳам билади. Шундан сўнг, «Милан» раҳбарияти мавсумни бўш ўтказган португалиялик футболчини Испаниянинг «Севилья» клуби томонидан тушган таклифига «лаббай» деб жавоб берди. У айни дамда Андалусия клубида ижара асосида тўп тепмоқда.

     Гонсало Игуаин

    2018/19 йилги мавсумда «Милан» таркибида 9-рақамда майдонга тушган ҳозирча энг сўнгги ўйинчи.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Игуаиннинг трансфери кутилмаган воқеа бўлганди. «Милан» Пипитони «Ювентус»дан сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олди. Аргентиналик ҳужумчи  мавсумни ажойиб ўтказиши ва кўплаб голлар билан мухлисларни хурсанд қилиши кутилганди. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмади ва орадан ярим йил ўтмай унга ҳам жавоб берилди. Ҳужумчи барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилди. Игуаиннинг ўзида собиқ устози бошчилик қилаётган «Челси»га ўтиш варианти пайдо бўлганда, уни на Милан, на «Ювентус» қайтара олди. Игуаин «Челси»да ҳозирча ёмон бошламади. 2 та ўйинда 2 та гол.

    FootballHD’дан Азизбек Наҳанов таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    05.02.2019, 18:06   Изоҳ (0)   32437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой осмонида порлаб, ҳамёнини «қаппайтириш»ни кўзлаган дунёнинг 10 нафар футбол юлдузи ҳақида

    04.02.2019, 01:22

    Умид Аҳмаджонов: «Шерзод Тошматов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ўз аризасига кўра лавозимини топширди»

    02.02.2019, 12:32

    Расман: Ўзбекистон бокс федерациясига янги вице-президент сайланди

    02.02.2019, 12:19

    Ўзбек боксида ўзгаришлар бошланди: эртага бокс федерацияси вице-президенти истеъфога чиқарилади

    01.02.2019, 18:17

    Расман: Осиё Кубоги финал учрашувини Равшан Эрматов бошқаради

    30.01.2019, 14:22

    Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилди

    29.01.2019, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.