- Розмарин - у билан ванна қабул қилиш ёки 100 грамм сув ва эфир мойи билан аралаштириб, терлайдиган соҳаларга суртиш мумкин.
2. Фенугреек уруғи — организмдан токсинларни ҳайдаб чиқаради. Қайнаб турган сувга 1 чой қошиқ уруғни 6-8 соатга солиб, ичиш мумкин. Чойга қўшиб, ичса ҳам бўлади.
3. Кўк чой — ҳар куни ичилган кўк чой тана ва оғиз бўшлиғидаги бактериялардан халос этади.
4. Долчин — овқатга солинган долчин, оғиз бўшлиғидаги ноҳуш ҳидларни йўқотади.
5. Ялпиз — уни истеъмол қилса ҳам, ташқи тарафдан қўлласа ҳам бўлади.
6. Маврак (шальфей) — қайнатилган ҳолатда фойдаланса ҳам бўлади, ваннага солса ҳам бўлади.
7. Петрушка — салат ва овқатларга қўшиб еса ҳам, қуриган ҳолатда қайнатиб, фойдаланса ҳам бўлади.
8. Буғдой гуллари — уни хомлигича ҳам (кунига 40 грамм), кукун тарзида ҳам (кунига 3 грамм) ишлаца бўлади.
9. Ним барглари (ёки форс мелияси) — баргларни қайнаган сувга солиб, бўтқа ҳосил қилинади. Кейин эса терлайдиган соҳаларга суртиб, бир неча дақиқага қолдирилади. Сўнг ванна ёки душ қабул қилинади.
10. Лимон ва бошқа цитрус мевалар — ҳар куни эрталаб бир стакан лимонли сув ичиш кифоя (агар ошқозонда муаммо бўлмаса) ёки 1/2 лимонни сувини сиқиб, терлайдиган соҳага суртиб, қуригандан кейин душ қабул қилиш керак.
11. Кокос мойи — ювингандан сўнг қўлтиқ остига кунига 1-2 марта суртиб қўйиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)