• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжоновдан ҳештег. Ерга етиб кела олмаган астероид. Ижтимоий тармоқдаги трендлар

    Интернетда нима гап, Facebook, Twitter, Telegram’чилар ҳафта сўнгида қандай мавзуларни муҳокама қилди? Бу ҳақда навбатдаги дайжестимизда ўқинг.

    Комил Алламжоновнинг интернет аҳли билан мулоқоти

    Ҳафта сўнггидаги асосий масала Комил Алламжоновнинг пости бўлди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Газета.uz»га берган интервьюсидан сўнг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўз Facebook-саҳифасида унга билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди ва уни #hasadgiybatigvoboshgabalo ҳештеги билан бегилади.

    КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ

    Ортиқхўжаев ҳақида ўқияпман. Ҳоким бўлганигаям пушаймон қилиб юборишди. Осон эмас раҳбар бўлиш. Ташқаридан, айниқса аноним аккаунт орқали ёмонлаш энг осони. Ҳоким майли, ўзингчи ўзинг, нимани қотириб қўйдинг? Ҳамма доно. Инсоф берсин ҳаммамизга! #hasadgiybatigvoboshgabalo

    Бу пост тагида Facebook’даги деярли барча машҳур блогерлар таъна-дашномларини ёзиб ташлади. Изоҳларни ва уларга босиқлик билан жавоб бераётган ЎзМАА раҳбарларининг фикрларини ўқиб, ижтимоий тармоқда соғлом баҳс-мунозара майдони ҳосил бўлганини кўриб хурсанд бўлдик. Муҳими, ҳар ким ўз фикрини билдирмоқда.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Facebook фойдаланувчиларидан бири қўйган пости икки томоннинг фарқини кўрсатади. Нима ҳам дердик, ҳамманинг ўз хоҳиш-истак, орзуси бор; кимдир Шимолий муз океанинини орзу қилса, кимдир эҳромларни кўргиси келади…

    * * *

    Гули Ра

    Турли стандартлар

    Бор-йўғи 18 кун Ўрта Осиёда саёҳат қилиш учун икки кишига 13 000 доллар тўлаётган туристни кўриб ҳаётдан хафа бўлиб кетдим. Мен бу пулни топиш учун деярли бир йил меҳнат қилишим керак. Шунда ҳам топганимни бир тийин ҳам сарфламасдан йиғсамгина тўплай оларканман.

    Ўзбек 13 000 долларга нималар қилган бўларди?

    1. Мисолдаги ўзбегимизнинг ўз уйи бўлмаса, бирор тумандан ёки шаҳар (Тошкент эмас) четроғидан уй оларди.

    2. Фарзанди Дипломатия университетида ўқиса, контрактининг тўрт йилини ҳам тўлаб, қолган 10–15 миллионга яна мол-қўй боқиб, фойда ҳам кўрарди.

    3. Бўйи етган қизини эгасига топшириб юборай деб ҳамма пулни сарпога сарфлаб, бунинг устига қарз ҳам оларди.

    Нега ўзбек 18 кунга шунча пул сарфлай олмайди, биласизми? Уй олишга, тўйга сочишга ёки бефойда, лекин қўшнилар наздида обрўли таълимга сарфлагани учун бўлса керак.

    Бошқа томондан, ўзбек чиройли авторақам ёки GM’нинг ўртача машинасини сотиб олишга бундан анча кўп сарфлай олади. Обрўни қаранг.

    Юмористик суратлардан бири: дискни ҳар сафар ишлатгач яна жойига тикиб қўйиш ёддан чиқмасин.

    Муҳаммад Темур Аъзам

    Пҳото: Facebook

    Пҳото: Facebook

    Инновацион ечим.

    Астероид — келишимни кутганларам кўп

    10–15 кундан буён кимдир ҳазиллашиб ёки уйқусираб ва ёки кайф ҳолатда тарқатворган 1-февал куни Ерга улкан астероид урилиб, олам тугайди, деган хабари ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида қўлма-қўл бўлиб беармон тарқади. Айниқса Telegram’да. Баъзи бировлар бунга ишонган бўлса-да, кўпчилик, албатта, бундан ҳажв учун фойдаланди. Хусусан, 1 февраль куни одамлар бир-бирларига ҳазил постлар қўйиб улашди. Келмаган «меҳмон» ҳақидаги постлардан келтирамиз:

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Telegram’даги @uztwit канали:

    Ҳурматли Ер сайёраси аҳли, бошқа сайёрада соққали ишим чиқиб қолгани учун 1 февраль куни сизларда меҳмон бўлмайдиган бўлдим, бирор миллиард йилларда қариб қолмасам қайтарман. Сизларга тинчлик ва хотиржамлик тилаб ҳурмат ила астероид.
    Шайдои Жаннат
    Бир танишим 1 февраль куни охирзамон бўлади деб, январнинг бошидан бошлиқларини ҳақорат қилиб, ичидаги аламларни чиқариб ишдан кетибди; банкдан кредит олиб, пулларга мазза қилиб еб-ичиб, ҳаётни гаштини сурибди; ҳазил-ҳузул қилиб, машинани ўқдай ҳайдаб, шаҳар трассалари камераларига 21 марта тушибди...

    «Охирзамон»ни «отмен» қилишганини билгач, анча-мунча хафа бўлди.

    Хуллас, шунақа гаплар )))

    Навбатдаги пост доимий танқид марказида турувчи «паспорт стол»лардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида
    Бекзод Ибрагимов

    Ўсиш бор, ўзгариш бор

    Бугун вақтинчалик пропискамнинг вақтини узайтириш учун ИИБга бордим. Ҳеч қандай ортиқча ҳужжатларсиз, оворагарчиликсиз ярим соатга қолмасдан ҳал қилиб беришди. Ҳатто ижара шартномасини ҳам сўрамади. Яна аввалгидек олти ой эмас, бир йил муддатга узайтиришди. Тошкентда қарийб етти йилдан бери яшаб, ўн мартадан кўп вақтинча рўйхатга қўйиш учун мурожаат этган бўлсам, биринчи марта шунчалик тез битиши. Бўларканку одамларни 10–15 кунлаб сарсон қилмаса...

    Ўйлайманки, яқин орада бу қоғозбозлик ҳам барҳам топади. Мамлакатимиз пойтахтида ҳам худди ўз уйимизда юргандай, бемалол яшай бошлаймиз. Уй олиш, тадбиркорлик қилиш ва бошқа-бошқа ҳуқуқларимизга қўйилган чекловлар бекор бўлади. Вақтинчалик пропискани бошқа узайтиришга ҳожат қолмайди, деб умид қилиб қоламан!!!

     
    Мубашшир Аҳмад

    Аёллардан бири айтади: Facebook’да эрим ўзини шу даражада идеал тутадики, ёзганларини ўқиб, гоҳида унинг хотини бўлгим келиб кетади.

    Даврани кенгроқ олинг, Twitter’чиларга навбат:

    Сан куй гушти ейсанми?
    Йук.
    Мол гуштичи?
    Йук.
    Баликчи?
    Йук.
    Вегетарианмисан?
    Йук, камбагалман.

    — mamurjon (@mamriniio) January 31, 2019

    Twitter оламида машҳур қизиқчи ўз саҳифасини юргизиб (фейк эмас, деган умиддамиз), ўзининг ҳазилларини қўйиб бормоқда. Улардан бирини келтирмоқдамиз. Демак, Аваз Охундан ҳазил твит:

    https://twitter.com/Avaz_Oxun/status/1091010202256723968

    Бугунги дайжестимизни Мадина Нурман Telegram-каналидаги мулоҳазага тортувчи пост билан якунлаймиз:

    Жамиятимизнинг бор мантиғи.

    Бой одамни юқори мансабга қўйишди:

    - Лоббист! Халқ ўғриси!

    Оддий одамни юқори мансабга қўйишди:

    - Бўлажак коррупционер!

    Қандайдир қонун чиқди:

    - Тили йўқми? Тушунтирсин!

    Тушунтиряпти:

    - Маҳмадона! Ўзини оқлаяпти!

    Мансабдан кетди:

    - Ана! Айтмаганмидим, айби бор!

    ОАВда кўринмай қолди:

    - «Ўтирибдида».

    ОАВда кўриниб қолди:

    - Нимадир борда бу ерда, бекорга қайтмаган.

    Ижтимоий ҳаёт уммонидаги ҳодисаларни «Дарё»да кузатишда давом этинг.

    04.02.2019, 19:02   Изоҳ (0)   33960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги уйда юз берган ёнғиндан кейин 2 ёшли боланинг куйган жасади топилди

    04.02.2019, 18:46

    Муборак туманининг Хитой қишлоғидаги сайлда бир тонна ош дамланди

    04.02.2019, 18:39

    ИИББ спортчи Мурод Хонтўраевнинг пичоқланиши юзасидан ҳибсга олинганлар тўғрисида маълумот берди

    04.02.2019, 18:33

    5 февраль куни Ўзбекистонда кучли шамол ва қор кутилмоқда

    04.02.2019, 18:20

    Роғун қурилишида 2018 йилда 6 киши ҳалок бўлди

    04.02.2019, 18:18

    Тошкентда Беларусь ва Ўзбекистон техника университетлари ҳамкорлигида технопарк ташкил этилади

    04.02.2019, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.