Ироқда шиа зиёратчиларини олиб кетаётган автобус портлатилган, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар бор.
Маълумотларга кўра, қўлбола портловчи мослама Салоҳ ал-Дин вилоятидаги Балад шаҳрининг жанубида йўлнинг ён томонига ўрнатилган.
Яна айрим маълумотларга кўра, жангарилар автобусни ўққа тутган.
Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, саккиз киши тан жароҳати олган.
Таъкидлаш жоизки, зиёратчилар Баладдаги шиа мақбарасига йўл олган бўлган.
Ироқда фаолият кўрсатган террорчилик гуруҳларининг ҳеч бири жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)