Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда.
Шунингдек, 5600 кв.метр автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади. 11 минг кв.метрга яшил майсалар ётқизилади.
Университет раҳбарияти томонидан бино ҳудудидаги ҳимоя панжаралари ҳам олиб ташланган.
Хабарда айтилишича, қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади.
Изоҳ (0)