• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу шунчаки дўстона муносабат». Шаҳрисабзда директор ўринбосари ўқувчиларнинг сочини қайчилаб ташлади

    «Дарё»га Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумтаълим мактабидан мурожаат бўлди. Мурожаатда муаллиф мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилар фаолиятидан норози эканлигини ёзиш баробарида ўқитувчиларнинг 6—10-синфларда таҳсил олувчи ўғил болалар сочини қайчилаб, уларнинг устидан кулганини иддао қилади.

    Фото: Жамшид Жамолов

    Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида журналист Отабек Қўлдошев 21 январь куни Шаҳрисабз шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида бўлди. Ўзини Хуршид Сайфиев, Аброр Мардонов, Ҳузайфа Рашидов ва Озодбек Даминжоновлар деб таништирган ўқувчилар ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат бундан тўрт-беш кун илгари содир бўлганини тасдиқлаб, бу ишни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳбоз Исломов қилганини айтишди.

    «Ўтган пайшанба куни (17 январь назарда тутилмоқда) танаффус пайтида ўқитувчимиз Шаҳбоз Исломов келиб сочимизни калталатмаганимиз учун қайчи билан кесиб ташлади, — дейди ўқувчилар Хуршид, Аброр, Ҳузайфа ва Озодбек. — Бу пайт мактаб раҳбариятидан Ёшлар иттифоқи етакчиси ҳам бор эди.

    Фото: Жамшид Жамолов

    Суҳбатдош ўқувчилар директор ўринбосари Шаҳбоз Исломов одатда ҳар сафар уларни огоҳлантириб кейин чора кўришини айтар экан, бу сафар улар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз сочи кесилганини билдирди. «Бу сафар бизни огоҳлантирмаганди, — дейди 8-«Б» синф ўқувчиси Ҳузайфа Рашидов. — Ўқитувчимизга бугуноқ сочимни олдираман дедим. Аммо барибир кесди».

    «Ўқитувчимиз огоҳлантиришсиз бундай чора қўлламасди, — дейди 8-синф ўқувчиларидан яна бири Озодбек Даминжонов. — Балки мен эшитмай қолгандирман. Аммо нима бўлганда ҳам айб ўзимизда. Шунинг учун уйдагилар ҳам эътироз билдиришмади».

    «Илгари бундай ҳолат умуман содир этилмаган, — дейди мактаб директори Фаёза Исматова. – Тўғри, тартибни сақлаш мақсадида бундай ҳолат ҳақида ўқувчиларимизни огоҳлантирганмиз. Қизларга сочини тартибга солиб келишлари лозимлигини уқтирганмиз. Аммо соч кесиш ҳолати ҳам ҳамманинг олдида эмас, синфхонада тўғри тушунтиш берилиб, сочини олдирсин деган мақсадда озгина кесилган бўлиши мумкин».

    Фаёза Исматова.

    Фаёза Исматова.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Мактаб директори ўринбосари томонидан ушбу ҳаракат содир этилганини таъкидлар экан, бу ўқувчилар билан дўстона мулоқот эканлигини такрорларди. Шунда мактаб директорига «Барча ўқувчилар кўз ўнгида боланинг сочини қайчилаш дўстона ҳаракат ҳисобланадими» дея савол берар эканмиз, ҳарчанд уринмайлик аниқ жавоб ололмадик. Мутасадди гапни айлантиришдан нарига ўтмади.

    Шаҳбоз Исломов.

    Шаҳбоз Исломов.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳбоз Исломов ўқувчилар сочини қайчи билан кесганини тан олиб, ҳолатга қуйидагича изоҳ берди. «Ўқувчини изза қилиш мақсадида қилинмаган бу ишлар, шунчаки дўстона муносабат бўлиб, сочини олдирсин деб кўринмайдиган жойидан кесганмиз».

    «Билинар-билинмас кесилган бўлса ҳам, ўқувчилар ўртасида гап бўлади-да. Энг ёмони шу, — дейди Озодбек Даминжонов.

    Фото: Жамшид Жамолов

    Ўқувчилар билан суҳбат жараёнида баъзи бир ўқувчиларнинг 17 январь куни дакки эшитиб, сочи кесиб ташланган бўлса ҳам ҳалигача сочини калталатмай юрган ҳолатига ҳам гувоҳ бўлдик.

    Шаҳбоз Исломовнинг маълумот беришича, мактабда туман ИИБ ходимлари билан ҳам назорат тадбирлари ўтказиб турилади. «Одатда синфхоналарда тартибни сақлаш мақсадида «рейд»лар ўтказамиз, — дейди директор ўринбосари. — Ўша пайтда ўқувчи ёшларнинг хатти-ҳаракатини назорат қилиб, уларда ортиқча нарсалар бўлса олиб қўямиз. Масалан, баъзи ўғил болаларнинг чўнтагидан сигарет, пичоқ, чопқи (тиғли қурол) чиққан ҳолатлари ҳам бўлган. Шу ҳолатларнинг одини олиш мақсадида доимий назорат қилиб турамиз».

    Лола Тошева.

    Лола Тошева.
    Фото: Жамшид Жамолов

    «Мактаб психологи сифатида ушбу хатти-ҳаракатни оқламайман, албатта, — дейди Лола Тошева. — Аммо ҳар сафар огоҳлантирилишига қарамасдан гапга қулоқ солмайдиган болалар ҳам бор-да. Тўғри, бу ҳаракат ҳаммага ҳар хил таъсир қилиши мумкин».

    «Ўқувчига нисбатан бундай ҳаракат қилиш жуда қўпол хато ҳисобланади, — дейди Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси Зуҳра Зайниддинова. – Ушбу мактабга халқ таълими томонидан бириктирилган вакил сифатида буни қоралайман. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бу борада нафақат ўқувчиларга барчага ўрнак бўлиши керак-ку аслида».

    Зуҳра Зайниддинова.

    Зуҳра Зайниддинова.
    Фото: Жамшид Жамолов

    Шаҳар халқ таълими бўлими мудири Баҳодир Рўзиев суҳбатимиз жараёнида диктофондан фойдаланишимизга қарши эканлигини айтиб, маълумотларни ёзиб олишимиз мумкинлигини, ҳар қандай вазиятда ҳам айтган гапидан тонмаслигини билдирди. Ва ушбу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятига албатта чора кўришларини, бу хусусидаги ҳужжатларни бизга тақдим этишини айтди.

    Баҳодир Рўзиев.

    Баҳодир Рўзиев.
    Фото: Жамшид Жамолов

    22 январь куни бўлим мудири билан телефон орқали мулоқот қилганимизда мудир 7-умумтаълим мактаби директорининг ўринбосарига нисбатан ҳайфсан берилганини айтди. Бироқ ХТБ вакиллари айтилган муддат ўтиб кетган бўлишига қарамасдан бу ҳақдаги ҳужжатни тақдим қилишмади.

    Фото: «Дарё»

    Журналистик кузатувларимиз давомида ушбу мактабнинг спорт зали ҳам таъмирталаб эканлигию, таъмирлаш ишлари охирига етказилмай қолиб кетганлигига ҳам гувоҳ бўлдик. Халқ таълими бўлими тақдим этган ҳужжатга кўра, бўлим мудири 2018 йилнинг 5 декабрь санасида шаҳарнинг собиқ ҳокими И.Нусуровга расмий хат ёзиб, мактаб спорт залининг пол қисми 2016 йил чала таъмирланганлиги ҳақида билдирган ва бу ўқувчилар учун ноқулайлик туғдираётганини айтган. Ҳокимдан бу борада амалий кўмак сўралган. Шаҳар ҳокими бу мурожаатга қандай муносабат билдирган бизга қоронғи. Боиси бу борада ҳеч қандай ҳужжат йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Гарчи шаҳар халқ таълими бўлими масъули кўрилган чора хусусида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган бўлса-да, ўша куни ўзи эшитган ҳақиқатдан кўз юммаганлигига ишончимиз комил.

    23.01.2019, 12:13   Изоҳ (0)   81131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ ҳудудий тизимларига янги раҳбарлар тайинланди

    23.01.2019, 12:07

    Тошкентда 65 ёшли эркак ўз уйидан осилган ҳолда топилди

    23.01.2019, 11:38

    2018 йилда Ўзбекистон Россияда 5 184 дона автомобиль сотди

    23.01.2019, 09:57

    Хоразмдаги ишламаётган ҚВПлар тадбиркорларга бепул ижарага берилади

    23.01.2019, 08:40

    Андижонлик Ҳасан табибнинг фаолиятига чек қўйилди

    23.01.2019, 08:20

    «Ўзавтосаноат» 3 та дилерлик компаниясидаги улушини сотди. Навбатда яна 29 таси турибди

    22.01.2019, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.