Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) бошқа давлатлар каби коинотга дастлаб ҳайвонларни эмас, балки махсус яратилган робот-андоидни юборади. Бу ҳақда ISRO раҳбари доктор Кайласавадиву Сиван хабар берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Хабарда айтилишича, Ҳиндистоннинг дастлабки мустақил бошқарилувчи космик қурилмаси парвозини 2021 йилнинг декабрь ойида амалга ошириш мўлжалланган.
«Бизнинг роботимиз одамга ўхшаш бўлади ва, кенг маънода бўлмаса-да, инсон бажарувчи ҳамма ишларни қила олади», — дейди Кайласавадиву Сиван.
Шунингдек, Ҳиндистон роботни мустақил равишда ишлаб чиқаётганини ва у деярли тайёр эканлигини ҳам айтиб ўтган.
Изоҳ (0)