2019 йил 11 январь куни Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2 килограмм 645,8 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Д.С. исмли фуқаро Ипак йўли кўчасида гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)