16 январь куни Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев томонидан Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри балет труппасининг янги раҳбари таништирилди. Бу ҳақда «Anhor.uz» хабар берди.
Труппага Андрис Лиепа бошчилик қилади.
Андрис Марисович Лиепа — совет ва рус балетининг солисти, театр режиссёри ва продюсер. Россия халқ артисти. Отаси Марис Лиепа номидаги Ҳайрия жамғармасининг асосчиси.
Андрис Лиепа «Черешневый лес» васийлик кенгаши фестивалининг аъзоси саналади.
Декабрда Андрис Лиепа Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида бир йўла иккита премера Римский-Корсаковнинг «Шаҳризода» ва Стравинскийнинг «Қақнус» асарларини саҳналаштирди.
Изоҳ (0)