• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда тадбиркор сарсон қилинмоқда. Тушунмовчиликми ёки масъулиятсизлик?

    «Дарё»га андижонлик тадбикордан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, Андижон вилоятида кредит маблағлари жалб қилинган ҳолда ишга туширилган янги корхона фаолиятига маълум тўсиқлар бор. Айтилишича, баъзи тушунмовчиликлар, шунингдек, айрим ташкилотларнинг бепарволиги туфайли тадбиркор судма-суд юриб, сарсон бўлмоқда.

    «Дарё» сўровига биноан ушбу ҳолатни ўрганиб чиққан, барча ҳужжатлар билан танишган юрист Умид Асроров ўз хулосаларини келтиради.

    Тортишилаётган корхона лойиҳаси. Фото: «Дарё»

    Тортишилаётган корхона лойиҳаси. Фото: «Дарё»

    Андижон шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини юритиб, ўндан ошиқ одамни иш билан таъминлаган «Ёрбоши» тайёрлов ишлаб чиқариш савдо хусусий корхонаси ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер олиб, савдо мажмуасини қуришни режа қилган эди.

    Тадбиркор ушбу мақсадларини рўёбга чиқариш мақсадида янги замонавий қушхона биносини қайта қуриш ва реконструкция қилиш учун маҳаллий банк филиалидан икки йиллик имтиёзли давр билан 1 миллиард 500 миллион сўм миқдорда кредит олди.

    «Ёрбоши» савдо хусусий корхонаси фақат кредит билан чекланиб қолмасдан, захирасидаги шахсий маблағларини қўшиб, Андижон шаҳрининг марказига яқин ташландиқ ҳудудда янги мажмуа барпо қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Банк ва тадбиркор ўртасида имзоланган кредит шартномасида имтиёз даври 30.11.2015–25.04.2017 орасини ташкил этиб, бу давр ичида фақат кредит учун ҳисобланган фоизлар тўланиши лозим эди. Тадбиркор бу мажбуриятларни вақтида бажариб келди.

    2017 йилнинг ўрталарига келиб қурилиш ишлари авжига чиққан бир пайтда бироз молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркор кредит тўловларини тўлашни кечиктиришга мажбур бўлди.

    Кредит шартномасининг 4.4-бандида қайд этилган талаб бўйича тадбиркор ҳар бир кечиктирилган кун учун белгиланган миқдорлардаги пеняларни ҳам тўлаши лозим эди. Ҳужжатларга кўра, бу пенялар тўлаб борилган.

    Кредит қарзини кечиктириб тўлаганлигидан ваҳимага тушган банк филиали қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритишда амалий ёрдам сўраб 4 август куни Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилди.

    Палатанинг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «Ёрбоши» корхонасининг иқтисодий ҳолатини ўрганмасдан, тўлов имкониятларини баҳоламасдан, Андижон вилоят иқтисодий судига даъво аризаси киритди.

    Эътиборлиси, кредит шартномасининг амал қилиш муддати 2020 йил 9 октябргача этиб белгиланган. Даъво аризасида эса кредитнинг тўлиқ суммасини, яъни 1 миллиард 500 миллион сўмни ундириш ёки ундирувни гаров сифатида қўйилган Андижон шаҳар Қўшариқ кўчаси 4/в-манзилида жойлашган бинога қаратиш сўралган.

    Суд жараёнлари бошланиб кетгач, юзага келган вазият сабаб эмас, балки шартномавий мажбурият эканлигидан корхона кредит шартномаси бўйича барча қарздорликни бартараф этди.

    Энг қизиқ воқеалар судда бўлиб ўтди.

    Қарздорлик бартараф этилгач, банк филиали Савдо-саноат палатаси бошқармасига мурожаат қилиб, судга даъво аризасидан воз кечиш бўйича ариза киритишда амалий ёрдам сўради.

    Ўз навбатида, бошқарма дарҳол Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан чиқиб, корхонага нисбатан киритилган даъводан воз кечилиши ҳақида маълум қилди ва ишни юритувдан тўхтатишни сўради.

    Бироқ тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, даъвогар талабларидан воз кечган бўлишига қарамай, 2017 йил 10 ноябрь куни Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х. Мамарасулов ишни мазмунан кўришда давом этиб, корхонадан банк фойдасига 1 527 915 000 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.

    Қарор билан ундирув корхонага тегишли Андижон шаҳар Қўшариқ кўчаси 4/в-манзилида жойлашган бинога қаратилди.

    Ундан ҳам ачинарлиси, шундоқ ҳам молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган тадбиркорнинг бўйнига яна 15 000 000 сўм давлат божи юкланди.

    Қизиқ томони, бу ҳал қилув қароридан хусусий корхона ҳам, Савдо саноат палатаси бошқармаси ҳам, ҳатто банк ҳам ҳайратда.

    Тўғри, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, суд буни қабул қилмаслик ва ишни мазмунан кўришни давом эттириш ҳуқуқига эга.

    Бироқ суд ишни кўришда тадбиркорнинг кейинги тақдирини ўйлаши ҳамда унинг таваккалчиликка асосланган фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган чораларни кўриш мумкин бўлган натижалар берувчи қарор ҳам чиқариши мумкин эди.

    Айни дамда ишни Олий суд кўриб чиқмоқда. 9 январь куни биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Эътироф этиш жоиз, Олий суд ишни адолатли, бетараф кўриб чиқмоқда, қандайдир босим ёки тарафкашлик ҳолатларига йўл қўйилгани йўқ.

    Дарвоқе, олдинроқ ҳам тадбиркорнинг бошига шунга ўхшаган ташвиш тушганди. Юқоридаги келтирилган воқеалар ҳали ҳаммаси эмас. Корхонага Қўшариқ маҳалласидан тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш ва гўшт маҳсулотларини сотиш, савдо-маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш учун 2015 йилда ажратиб берилган ер майдони, бозор қиймати қарийб 7–8 миллиард (шундан 1,5 миллиард сўми юқоридаги банк кредити) сўм сарфланиб, қурилиш ишлари бажарилгандан сўнг ҳеч бир сабабсиз туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилган эди. Суриштирувлар ҳамда тортишувлардан сўнг ер қайтариб берилган эди. Бу иш ҳам Олий суд томонидан адолатли ҳал қилинишига, мамлакатимизнинг одил судлов тизими мутасаддилари тадбиркор фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган қарор чиқаришига ишониб қоламиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    16.01.2019, 11:45   Изоҳ (0)   20332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40

    Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олишни талаб қилмоқда

    Дунё | 7 август, 13:15

    Ўзбекистонда 8 август куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:00

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.