МИБ Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текзор тадбир давомида Наманган шаҳрининг «Орзу» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.А.га қарашли иссиқхонада табиий газдан қонуний тартибда фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма катта инспектори Соҳибжон Рапиқов маълум қилди.
Ўрганиш давомида иссиқхонада марказий тармоқдан ўзбошимчалик билан тортилган қувур орқали табиий газдан фойдаланиб келингани аниқланди. Ушбу ноқонуний ҳаракатлар оқибатида давлатга салкам 108 миллион сўм зарар етказилган.
Б.А. етказилган зарарни тўлиқ қоплагани сабабли унга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад этилди.
Маълумот учун, вилоятда 2018 йил давомида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келган 18 нафар фуқаро салкам 700 миллион сўм зарар суммасини белгиланган муддатларда қоплангани учун жавобгарликдан озод қилинди.
Изоҳ (0)