Мухолифат номзоди Феликс Чисекеди Конго президенти этиб сайланди. Бу ҳақда миллий сайлов комиссияси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Жаноб Феликс Антуан Чисекеди Чиломбо Конго демократик республикаси президенти этиб сайланди!» — дейилади комиссиянинг Twitter’даги хабарида.
Конгода президентлик сайловлари 2018 йил 23 декабрда ўтказилиши лозим эди, бироқ сайлов комиссияси овоз бериш бюллетенлари ўз вақтида етказиб берилмагани учун уни 30 декабрга кўчирди.
Изоҳ (0)