Пойтахт траспорти янгилана бошланди — январь ойининг биринчи ҳафтасида Тошкент автобус паркларига 14 та ўртача сиғимли SAZ LE 60 автобуси етказилди, деб ёзади «Новости Uzbekistanа».
Февраль охирига қадар яна 8 та SAZ LE 60 ва 40 та катта сиғимли MAN автобусини етказиш режалаштирилган.
Барча автобуслар ички кондиционерга эга. Бундан ташқари, улар чекланган имкониятли шахсларнинг жамоат транспортидан фойдаланишини осонлаштирувчи аппареллар билан жиҳозланган.
2018 йил давомида Тошкент автопарклари томонидан 40 та MAN автобуси ва 58 та SAZ LE 60 автобуси харид қилинган.
Изоҳ (0)