Ўзбекистонда фаолият юритаётган 4 та сиёсий партия — Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси сафига Ўзбекистон экологик партияси ҳам қўшилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланган.
Бугун, 8 январь куни Тошкентдаги Халқаро савдо марказида янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)