Москвада жусусликда гумонланиб ушланган америкалик Пол Уилан Россия фуқаросидан давлат сири ҳисобланган маълумотлар ёзилган маълумот ташувчи қурилмани олаётган вақтда далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда «РОСБалт» хабар берди.
Қурилмани топшириш Уилан томонидан банд қилинган «Метропол» меҳмонхонасидаги хонада амалга оширилган. Қурилмада ошкор қилиниши керак бўлмаган шахслар рўйхати, шу жумладан махсус хизматлар ходимларининг рўйхати бўлган. Уилан қурилмани олганидан бир неча дақиқа ўтиб, унинг хонасига Федерал хавфсизлик хизмати вакиллари келган ва унга берилган қурилмани олиб қўйган ҳамда эркакнинг ўзини қўлга олган.
Хабар берилишича, Уилан қарийб 10 йил аввал Россия фуқаролари томонидан кириладиган сайтларда рўйхатдан ўтишни бошлаган. Россия махсус хизматларининг тахминига кўра, Уиланнинг тармоқдаги танишларидан бир нечтаси Америка махсус хизматлари томонидан махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга кишилар сифатида танланган.
Изоҳ (0)